UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

23 янв 09:05
Янгиликлар

Қиличбозлик

Жаҳон кубоги: Саблячиларимиз Испанияда бронза медалига эга чиқди

Испаниянинг Сеговия шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналишида ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи ўтказилди.

Аҳамиятлиси, мусобақада қизларимиз жамоавий дастурда учинчи ўринни эгаллашди.

Чорак финалда хитойлик қиличбозларни 45:19 ҳисобида мағлуб этган ҳамюртларимиз ярим финалда АҚШга 27:45 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бронза медали учун кечган муросасиз баҳсда эса Италия жамоаси 45:41 ҳисобида таслим этилди. Мусобақада терма жамоамиз сафида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ғолиблари Гулистан Пердибаева ҳамда Фернанда Эррера, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Наргиза Жаксибаева, шунингдек, Самира Шокирова ҳаракат қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент мезбонлик қилган шпагачи қизлар баҳсида ҳам юртдошларимиз шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг