UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0

30 сен 10:31
Янгиликлар

Оғир атлетика

Жаҳон рекордчиси ҳамда терма жамоа аъзолари тантанали кутиб олинди

Бангкок - Тошкент йўналиши бўйлаб парвоз қилган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Самолёт йўловчилари сафидан оғир атлетика бўйича яқингинада Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан совриндор бўлиб қайтаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўрин олишганди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида вакилларимиз учта медалга сазовор бўлишди. Жумладан, эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев силтаб кўтариш машқида кичик бронза, -109 кг вазнда эса Акбаржон Жўраев ҳам силтаб кўтариш машқида кичик кумуш медални қўлга киритди. 

Аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган терма жамоамизнинг умидли спортчиларидан бири Муаттар Набиева ҳам якунда совриндорга айланди. У силтаб кўтариш машқларида кичик бронза медалига эга чиқди. Дарвоқе, Акбаржон Жўраев томонидан қайд этилган натижа ёшлар ўртасида жаҳон рекорди сифатида тарихга кирди.

Таъкидлаш керак, жаҳон чемпионати баҳсларида Ўзбекистон ўзининг мустақиллик йилларидаги энг ёш таркиби билан иштирок этган бўлишига қарамай ватанимизга учта медаль билан қайтишди. Бундан англаш мумкинки, Ўзбекистон оғир атлетикасининг эртаси ишончли қўлларда.

Бугун Тошкент халқаро аэропортига оғир атлетикачиларимизни кутиб олиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитасининг мутасаддилари, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Марказий Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вакиллари ҳамда спортчиларнинг оила аъзолари, яқинлари ва ОАВ ходимлари ҳозир бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг