UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0 17:26Расман. Илк бор ўзбекистонлик ММА жангчиси UFC видеоўйинига киритилди 0 16:48Жалгасбай Бердимуратов PWL Лигаси чемпионига айланди 0 16:01Илҳом Назимов Москвада операцияни бошдан кечирди (ФОТО) 0 15:26Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси АҚШда машғулотларга киришди 0 14:58Ўзбекистонлик бокс мутахассиси World Boxing супервайзерига айланди 0 14:02"Чунки у мунтазам шуғулланди". Царукян Макгрегор - Холлоуэй жангига тахмин билдирди 0 13:26"UFC доғистонликлар билан бошқа шартнома имзоламаяпти деб эшитдим" - собиқ чемпион 0 12:41Here WE Go. "Реал" навбатдаги трансферни ҳал қилди 0 12:16WBC Усикнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши кераклигини маълум қилди 0 10:59Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси жиддий автофалокатга учради 0 10:07Отабек Холматовнинг WBC рейтингидаги ўрни янгиланди 0

19 янв 12:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳонгир Расулов рингга қайтмоқда. Унинг бир ярим йиллик танаффусдан кейинги рақиби кубалик бўлади (ПОСТЕР)

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Жаҳонгир Расуловнинг навбатдаги жанги тафсилотлари ойдинлашди.

Ҳамюртимиз 24 январь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳридаги "РМК аралаш яккакурашлар академияси"да ташкил этиладиган RCC Boxing Gran Prix турнири доирасида рингга кўтарилади. Унга ўша куни Куба вакили Даниэль Родригес рақиб бўлади.

Расулов фаолияти давомида ҳозиргача 9 та жангда қатнашиб, 7 ғалаба, 1 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. У охирги жангини 2024 йилнинг сентябрь ойида россиялик Иван Козловскийга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берганди. Даниэль Родригес ҳисобида эса 10 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг