23 окт 14:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди
Ўзбекистонлик оғир вазн боксчиси Жаҳонгир Зокиров профессионал боксдаги учинчи жангини 14 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказади.
Унинг рақиби АҚШ вакили Жардае Андерсон бўлади.
Zuffa Boxing билан шартнома имзолаган Зокиров промоушен доирасидаги дастлабки жангини ўтказиб улгурган.
Ташкилотнинг навбатдаги турнири 14 ноябрь куни Ар-Риёдда ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу бокс оқшомида Зокиров профессионал рингда 11 та ғалаба ва битта мағлубият қайд этган, тўққизта жангини нокаут билан якунлаган Жардае Андерсон билан тўқнаш келади.
Бу Жаҳонгир Зокировнинг профессионал фаолиятидаги учинчи жанг бўлади. У ҳозиргача иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида муддатидан аввал ғалаба қозонган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар