UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0

11 сен 10:17
Янгиликлар

Футбол

Жалолиддин Машарипов: "Энди ёш футболчи эмасмиз!"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Қирғиз Республикасига (2:3) қарши кечган учрашувдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Қирғизистон терма жамоасида бугун кичик устунлик бўлишини билардик. Рақибларимиз ўз уйларида ўйнаётгани қўшимча куч берди. Бугун стадион очилиши бўлди ва шу сабабли стадионга жуда кўп мухлислар ташриф буюрди. Бу учрашув ҳақиқий дербидек ўтди.

Ўзимиз кичик хатоларга йўл қўйдик. Рақиб эса бундан унумли фойдаланди, лекин йигитлар ўзини йўқотиб қўйишмади ва ўтказиб юборилган голлардан сўнг уйғонишди. Чиройли "камбэк" амалга оширдик.

- Биринчи бўлимда маълум бир вақт ўзингиз учун асосий бўлмаган ҳужумчи позициясида ўйнадингиз. Ўз қанотингизни ташлаб, майдон марказига ўтиб олганингизга нима сабаб бўлди?

- 10-15 дақиқа вақт ичида олдинда камчилик бўлиб қолган эдик. Майдон маркази эса бироз бўшаб қолганди, Насруллаев эса қанотни тўлиқ эгаллай олишини билардим. Шу сабабли майдон марказига ўтиб, Элдор билан Остонга вазиятлар яратиб беришга ҳаракат қилдим. Шундан сўнг вазиятларимиз сони кўпайди. Энди ёш футболчи эмасмиз, айрим бир вазиятларда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак.

- Ўзбекистон терма жамоаси кўп учрашувлардан бери ўйин давомида мағлубият бўлаётганига қарамай, натижани ўз фойдасига ҳал эта оляпти. Бугун ҳам баҳс давомида икки маротаба ҳисобда ортда бораётгандик, аммо якундан ғалаба қозондик. Ушбу ҳолатга фикр билдириб ўтсангиз?

- Футболчиларимизда руҳий томонлама ўзига бўлган ишонч бор. Бу бизнинг биринчи "камбэк"имиз эмас, анча вақтдан бери бундай иродали ўйин намойиш этяпмиз. Имкон қадар "камбэк"ларсиз ғалаба қозонишимиз керак. Шунда мухлисларга ҳам, бизга ҳам осонроқ бўлади. Футболчиларимиз гол ўтказиб юборганимиздан сўнг хотиржам ҳаракат қилишмоқда.

- Гуруҳда асосий рақибимиз дея кўрилган Қатар бугун КХДРни мағлуб эта олмади. Амалдаги Осиё чемпионлари иккита турда бор-йўғи бир очко тўплашди. Гуруҳдаги вазиятга баҳо бериб ўтсангиз?

- Кўпчилик биздан КХДРни йирик ҳисобда мағлуб этишимизни кутаётганди. Бугун эса, КХДР Қатар билан дуранг қайд этди. Бу циклда кучсиз терма жамоанинг ўзи йўқ. Қирғизистон ҳам бугун буни исботлади ва жуда яхши курашди. Бундай саралашда ҳар битта гол ва ҳар бир очко жуда муҳим роль ўйнайди. Якунда, руҳий томонлама кучлироқ жамоа ғалаба қозонади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг