UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

26 фев 09:28
Янгиликлар

Футбол

Жалолиддин Машарипов: "Қатарга ўйинни сотиш? Бизга ҳаром луқма бериб боқишмаган"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Осиё Кубоги 1/4 финали доирасида Қатарга қарши ўтказилган ўйиндаги пенальтилар сериясига тўхталиб ўтди.

Яқинда Эроннинг "Истиқлол" клубига кўчиб ўтган ва "Малаван"га қарши кечган илк учрашувидаёқ гол киритишга муваффақ бўлган Машарипов Инстаграм саҳифасидаги жонли эфирида ўша аламли пенальтилар сериясига ҳам тўхталди. 

"Менга ижтимоий тармоқдан жуда кўпчилик шу мавзуда ёзди. Қатарга қарши кечган пенальтилар сериясида ҳалигача бизни айблашаётган коментарияларга кўзим тушиб қоляпти. Очиғи, жуда ҳайрон қолдим. Қанча пул берсаям, қанақасига Ватанни сотиш мумкин? Қайси фаросат билан бу гапларни ёзяпсизлар? Фаросат бўлганда-ку, бунақа коментариялар ҳам ёзилмасди. 

Худога шукур, ота-онамиз бизга бунақа тарбия бермаган. Ҳаром луқма билан боқишмаган ва бизни бунақа жирканч ишлардан қайтаришган", - деди Машарипов.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг