UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0

11 ноя 15:28
Янгиликлар

Футбол

Жалолиддин Машарипов: "Қатарни мағлуб этсак, ЖЧ-2026 масаласини 90 фоизга ҳал қиламиз"

Championat.asia сайти вакиллари Доҳада Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машариповни суҳбатга тортишди.

- Жалолиддин, шамоллаб қолганингиз туфайли охирги ўйинда иштирок этмадингиз. Бунинг аломатлари жиддий эмасми?

- Жиддийроқ эди. Охирги ўйиндан олдин туни билан иситмалаб чиқдим ва меҳмонхонада қолишимга тўғри келди. Мана ҳозир терма жамоа ихтиёрига етиб келдим. Озгина асоратлари бор. Худо хоҳласа, термамиз ўйинигача соғайиб кетаман деган умиддаман.

- Жамоангиз ОЧЛда Неймар етакчилигидаги "Ал Ҳилол"га қарши ўйнади. Жамоангиз кучли рақибга мағлубиятга (0:3) учраганига қарамай, учрашув қизиқ кечди. Натижа қониқарсиз, аммо ўйин чиройли ўтди. Ушбу баҳс ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- "Ал Ҳилол"да дунё юлдузлари йиғилган. Шунга қарамай, муносиб ҳаракат қилдик. Учрашувдан олдин йигитларга айтиб ўтгандим, шерикларим профессионал футболчилар, буни тўғри қабул қилишди. Уларга ҳозирги кунда футболни номлар ўйнамаслигини таъкидладим. Рақиб кичик хатоларимиздан унумли фойдаланди. Бизда ҳам бир талай имкониятлар пайдо бўлди, аммо улардан фойдаланишда оқсадик. "Ал Ҳилол"даги ўйинчилар хатоларни кечирмайди ва бундан фойдаланиб қолади.

- Бизни хурсанд қилгани, Сречко Катанец кеча тунда терма ихтиёрига қўшилди. Аввалги 2 та ўйинда усиз майдонга тушишга тўғри келганди. Унинг йўқлиги қайсидир жиҳатдан сезилганмиди?

- Хоҳлаймизми-йўқми, у бош мураббий. Унинг гапирадиган гапларини эшитиб туришга ўрганиб қолганмиз. У ёнимизда бўлса, бу биз учун яхши. Унинг келгани нафақат футболчилар, балки мухлисларни ҳам хурсанд қилди деб ўйлайман.

- Ўзбекистон 14 ноябрь куни Қатарни мағлуб этса, яқин рақиблар билан 9 очколик катта тафовут ҳосил бўлади – Эрон ва Ўзбекистон олдинлаб кетади. Шу ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўйлайманки, Қатар билан баҳс фаолиятимдаги энг муҳим учрашувлардан бири. Ушбу ўйинда ғалаба қозонсак, Жаҳон чемпионати масаласини 90 фоизга ҳал этамиз. Буни барча футболчилар тушуниб турибди. Худо хоҳласа, қўлимиздан келган барча нарсани ишга соламиз. Бундан ташқари, Қатар билан ҳисоб-китобимиз ҳам бор.

- Туркманистонда интервью қилганимизда айтган эдим. Худо хоҳласа, шу йилнинг ўзида мундиаль йўлланмасини ҳал қилишимиз керак. 6 очколик бўлажак ўйин олдидан қандай мотивацияга эгасиз ва жамоадошларингиздан нималарни кутмоқдасиз?

- Йилнинг 2 та муҳим ўйини. Умуман олганда, фаолиятимиздаги энг муҳим баҳслар деб биламан. Бундан-да муҳим ўйинлар бўлмайди. Менимча, ҳеч кимга мотивация зарур эмас, буни барча футболчилар англаб турибди. Худо хоҳласа, ҳаммамиз бор кучимизни бериб, шу йил ЖЧ йўлланмасини нақд қиламиз.

Қатар – Ўзбекистон учрашув 14 ноябрь куни 21:15 да бошланади. КХДР – Ўзбекистон тўқнашуви эса 19 ноябрь куни 17:00 да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг