UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0

08 сен 10:20
Янгиликлар

Паралимпия

Жами 26 та медалга эга Ўзбекистон паралимпиячилари нечанчи ўринда?

Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган Ёзги Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари ҳам ортда қолди.

Кечаги кун доирасида ўзбекистонлик паралимпиячилар 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритди. Кечаги куннинг биз учун ягона олтин медали пара енгил атлетикачимиз Нурхон Қурбонова Ўзбекистон делегациясига тақдим этди. Бу Париж паралимпия ўйинларидаги ўнинчи олтин медалимиз бўлди. 

Бугунги кун олдидан Ўзбекистон спорт делегацияси 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза, жами 26 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллаб турибди. Кеча 12-поғонада эдик. Биз сингари 10 та олтин, 9 та кумуш медалга эга Канада терма жамоаси 12-ўринга кўтарилиб олди. Океан орти вакиллари ҳисобида 10 та бронза медали бор. 

Кеча 11 та олтин медаль қўлга киритган Хитой Республикасининг умумий медаллари 200 тадан ошди. Чин юрти вакиллари 94 та олтин, 73 та кумуш, 49 та бронза, жами 216 та медаль билан рўйхатда катта устунлик билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Қирқ еттита олтин, 42 та кумуш, 31 та бронза медалига эга Буюк Британия иккинчи ўринни эгаллаб турибди. АҚШ спортчилари 36 та олтин, 41 та кумуш, 25 та бронза медали билан кучли учликка якун ясашган. Нидерландия делегацияси 26 та олтин, 17 та кумуш, 12 та бронза медали тўртинчи поғонадан жой олган.  

Биздан аввалги ўринларни Канада, Германия, Япония, Австралия, Франция, Украина, Бразилия ва Италия терма жамоалари банд этган. Жами 66 давлат делегациялари ҳисобида камида 1 тадан олтин медаль бор. Камида 1 та бронза медалини қўлга киритган давлатлар сони 85 тага етди.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг