UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0 14:48"Бошқа даража" — Махачев Топурия ва Макгрегор ўртасида танлов қилди 0 14:27Пауло Коста Бруно Феррейрага қарши жангдан "ечилди" 0 14:06Янги йил байрами арафасида бир гуруҳ спорт фахрийларига эҳтиром кўрсатилди 0 13:45АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди 0 13:24Богдан Гусков: "Пётр Ян - Мераб Двалишвили... ўн мартадан ўн марта мағлуб этади" 0 13:03FIDE Рапид ва Блиц бўйича Жаҳон чемпионати старт олди. Бешта турдан сўнг энг яхши натижамиз Синдаровда! 0 12:42"Наоя Иноуэ — инсон, у ҳам хато қилиши мумкин" - Алан Дэвид Пикассо 0 12:21"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр 0

29 июл 12:28
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Жанг олдидан: Порье ва Гетжига “ўйинчоқ” камар керакми?!

29 июлдан 30 июлга ўтар кечаси Солт-Лейк-Сити шаҳрида жойлашган Energy Solution аренасида UFC 291 турнири бўлиб ўтади.

Дастин Порье ҳамда Жастин Гетжи расмий камар учун эмас, балки унинг нусхаси бўлмиш BMF камари учун жанг ўтказади. UFC томонидан ўйлаб топилган ушбу камар дастлаб Хорхе Масвидаль ҳамда Нейт Диаз жанги ғолибига тақдим этилган. Бу қарама-қаршиликда Масвидаль ғалаба қозониб, якунда норасмий камарга эга чиққан илк жангчига айланганди. 

“Масвидал “нафақага чиқди” ва биз камарни қайтариб олдик. Қанчадан-қанча йигитлар бу камар учун курашишни исташини яхши биласиз. Бу ном кўпчиликка ёқади, қизиқарли ва ғайриоддий, шу боис биз ушбу унвон учун яна жанг ташкил этамиз. Биринчи марта бўлгани каби бу сафар ҳам муносиб номзодлар дуэлига гувоҳ бўласиз. Шунинг учун Порье ҳамда Гетжиларни танлаб олдик”, дейди Дана Уайт MMA News’га берган интервьюсида. 

Умуман олганда бундай камарнинг жорий этилиши кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Бу қандай унвон, у учун ким курашади, у нима беради?, деган саволлар пайдо бўла бошлаганди. Аслида бу PR ва рекламадан бошқа нарса эмас. Бу турдаги камар учун дастлаб Масвидаль ва Диаз курашган бўлса, мана орадан 4 йил ўтиб, Порье ва Гетжилар жанг қилади. Қизиқ, ортда қолган 4 йилда нега ҳеч ким бу камар учун жанг қилмади? Дастин ҳамда Жастин Ислам билан чемпионлик жанги учун барча нарсага тайёр бўлган жангчилар ҳисобланди. Уларни қандайдир “ўйинчоқ” камар билан овутиш қанчалик тўғри?! 

Порье ва Гетжи - сўзсиз ажойиб жангчилар. Улар 2018 йилда бўлган дастлабки тўқнашувдагидек супер жанг кўрсатиб беришларига шубҳа йўқ. Ўшанда жангнинг 4-раундида Дастин ғалаба қозониб кетганди. “Агар ушбу жангдан кейин камар белимда бўлса, мен чемпионлар каби айланиб юрмайман, бироқ бу қизиқ”, дейди Дастин Порье. 

“Масвидаль ва Диаз камар учун курашганларида мен буни аҳмоқлик деб ўйлаганман. Ҳали ҳам шу фикримда собитман. Аммо UFC жангчиларга трансляциялардан пул ишлаш имконини берди. Нима бўлган тақдирда ҳам бу камар ва ҳар қандай камар қоғозда чемпионлик саналади. UFC назарида сиз чемпион бўласиз. Қолаверса, бунда жангчиларга ҳар хил гонорар тўланади”, дея ўз фикрларини билдириб ўтган Жастин Гетжи. 

Маълум бўлишича, Дана Уайт BMF камарининг ортида чемпионлик жанги учун навбат борлиги ҳақида бироз айёрлик қилмоқда. Дастин ва Жастин жанги ғолиби катта эҳтимол билан вазн чемпиони билан рўбарў келади. Айни пайтда бизни “ўйинчоқ” камарнинг янги соҳиби ҳамда чемпионлик учун асосий номзод ким бўлиши кутиб турибди.


championat.com сайти асосида Хабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг