UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0

04 мар 07:35
Янгиликлар

Бошқалар

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг бошланишига 200 кун қолди

Маълумки, 2017 йилнинг 17 сентябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхободдаги Олимпия шаҳарчасида Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари мусобақаси расман старт олади.

Биз бугун илк маротаба Марказий Осиё минтақасида ташкил этиладиган ушбу мусобақага кўрилаётган тайёргарлик, бунёд этилаётган объектлар ва мавзуга оид бошқа масалаларда мулоҳаза юритамиз. 


Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида биринчи марта 62 мамлакат вакиллари иштирок этишади. Уларнинг 45 тасини Осиё давлатлари ташкил этса, Океания минтақасидан ҳам 17 та мамлакат вакиллари Ашхободга етиб келишади.


Таъкидлаш лозимки, биринчи марта мазкур мусобақа 2005 йилда Бангкок (Таиланд) да ташкил этилган бўлиб, 2007 йилда ёпиқ иншоотлардаги II Осиё ўйинларига Макао мезбонлиқ қилган. Орадан икки йил ўтгач, 2009 йилда мусобақани энди Вьетнам ўзида қабул қилган. IV Осиё ўйинларига келиб мусобақа худди олимпия цикли каби ҳар тўрт йилда бир марта ташкил этиладиган бўлди ва 2013 йилда Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳри мезбонлик қилган мусобақа дастурига жанговор санъат турлари ҳам киритилди. 


Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларига Ашхобод шаҳри мезбонлик қилиши хақидаги қарор 2010 йилнинг 19 декабрида Кувайт мамлакатида Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда Туркманистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ашхобод шаҳри Ҳокимлиги ўртасида икки томонлама келишув имзолангач қабул қилинган. 


2010 йилнинг 5 ноябрида Туркманистон пойтахтида мамлакат Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида Олимпия шаҳарчасининг қурилишига старт берилган эди. Ҳозирда мазкур муҳташам спорт шаҳарчаси қитъамиздаги энг йирик олимпия масканларидан бирига айланиб улгурди. 


Олимпия шаҳарчасининг қурилиши уч босқичдан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 157 гектар ҳудудни қамраб олади. Мазкур шаҳарчада 30та спорт иншооти бунёд этилмоқда. Эътиборлиси қурилаётган объектлар жаҳон талабларига тўлиқ жавоб беради. 


Осиё Олимпия Кенгаши ва Халқаро спорт федерациялар вакиллари бир неча маротаба Ашхободга ташриф буюриб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди ва керакли маслаҳатларни беришди. Қурилиш ишларида ҳар бир таклиф ва маслаҳатга эътибор қаратилмоқда. 

Шунингдек, Олимпия шаҳарчасидаги иншоотлар юқори сифатли, жаҳон стандартларига мос келувчи спорт анжомлари билан тўлдирилишига ҳам алоҳида аҳамият берилган.


Табиийки бу ерда спортчилар ва мусобақа иштирокчилари учун барча шароитлар яратилади. 

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари дастуридан 21 та спорт тури ўрин олган бўлиб, булар: шахмат, футзал, теннис, муай-тай, самбо, кураш, джиу-джитсу, боулинг, велопойга (трек), сузиш (50 метрлик бассейнда), енгил атлетика, оғир атлетика (пауэрлифтинг), баскетбол, таэквондо (WTF), спорт рақслари, кикбоксинг, белбоғли кураш, спорт курашлари (эркин ва юнон-рум), бильярд, конкур ва Туркман миллий кураши - гореш спорт турларидир. 


Нуфузли мусобақага тайёргарлик кўриш жараёнида 2014 йилдан эътиборан Олимпия шаҳарчасида бир неча йирик Халқаро мусобақалар синов тариқасида ўтказиб келинмоқда. 

Жумладан 2014 йилнинг 19-24 ноябрь кунлари белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати, 2016 йилда эса 26-30 май кунлари самбо бўйича Осиё чемпионати, 25-29 июнь кунлари Туркман гореши ва белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати, 16-24 сентябрь кунлари 18 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида Халқаро турнир, 23-26 сентябрь кунлари енгил атлетика бўйича Халқаро турнир, 4-7 ноябрь кунлари аёллар ва эркаклар ўртасида 3х3 форматидаги баскетбол бўйича Халқаро турнир ва ниҳоят ўтган йилнинг декабрида джиу-джитсу бўйича Осиё чемпионати айнан Ашхободдаги Олимпия шаҳарчасида юқори савияда ташкил этилди. 


Яна бир эътиборли жиҳати, Осиё ўйинларининг машъаласини ёқиш маросими бўлиб, унда мамлакатнинг 17 та энг яхши чавандозлари Туркманистоннинг бир қатор вилоятлари ҳудудларидан ўтиб, 17 сентябрь куни, маҳаллий вақт билан роппа роса соат 17:00да Марказий стадионда ўйинлар машъаласини ёқишади ва айнан шундан сўнг мусобақаларга расман старт берилади. Бир сўз билан айтганда Туркманистонда ушбу нуфузли мусобақани энг юқори савияда ўтказишга жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг