UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

10 сен 18:00
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг бошланишига роппа роса 1 ҳафта қолди

Хабар бериб ўтганимиздек, 17 сентябрь куни Ашхобод шаҳрида Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ҳозирда Туркманистон пойтахтида мазкур нуфузли мусобақани юқори савияда ўтказиш учун сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 

Эътиборли жиҳати шундаки, мусобақада биринчи марта 64 мамлакат вакиллари иштирок этишади. Уларнинг 45 тасини Осиё давлатлари ташкил этса, Океания минтақасидан ҳам 19 та мамлакат вакиллари Ашхободдаги мусобақада ўз омадларини синаб кўришади. 

Таъкидлаш лозимки, биринчи марта мазкур мусобақа 2005 йилда Бангкок (Таиланд) да ташкил этилган бўлиб, 2007 йилда ёпиқ иншоотлардаги II Осиё ўйинларига Макао мезбонлиқ қилган. Орадан икки йил ўтгач, 2009 йилда мусобақани энди Вьетнам ўзида қабул қилган. IV Осиё ўйинларига келиб мусобақа худди Олимпия цикли каби ҳар тўрт йилда бир марта ташкил этиладиган бўлди ва 2013 йилда Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳри мезбонлик қилган мусобақа дастурига жанговор санъат турлари ҳам киритилди. 

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари дастуридан 21 та спорт тури ўрин олган бўлиб, булар: шахмат, футзал, теннис, муай-тай, самбо, кураш, джиу-джитсу, боулинг, велопойга (трек), сузиш (50 метрлик бассейнда), енгил атлетика, оғир атлетика (пауэрлифтинг), баскетбол, таэквондо (WTF), спорт рақслари, кикбоксинг, белбоғли кураш, спорт курашлари (эркин ва юнон-рум), бильярд, конкур ва Туркман миллий кураши - гореш спорт турларидир. Ўзбекистон делегацияси мусобақада бильярддан бошқа барча – 20 та спорт турида иштирок этади. 

Ашхободга жўнаб кетадиган умумий делегациямиз сони 264 кишини ташкил этган бўлиб, улардан 189 нафари спортчилардир. Демак, ўз ўзидан кўриниб турибдики Туркманистон пойтахтидаги нуфузли мусобақада Ўзбекистон энг катта делегациялардан бири бўлади. 

Делегациямиз таркибидан юртимиз спорт мухлисларига яхши таниш бўлган спортчилар, Олимпия ва Осиё ўйинлари иштирокчилари, жаҳон ва қитъа чемпионатлари совриндорлари жой олишган. Рустам Джангабаев, Иван Ефремов, Фарходбек Собиров, Достон Ёқубов, Кумушхон Файзуллаева, Муаттар Набиева (оғир атлетика), Элмурат Тасмуратов, Ихтиёр Наврўзов, Бекзод Абдураҳмонов, Мўминжон Абдуллаев (спорт курашлари), Нияз Пўлатов, Валентин Хегай, Умида Абдуллаева, Светлана Осипова (таэквондо), Фаррух Дўстов, Санжар Файзиев, Арина Фольц (теннис), Гулрухбегим Тоҳиржонова, Нодира Нодиржонова, Сарвиноз Қурбонбоева (шахмат), Рустам Умаров, Константин Свиридов, Артур Юнусов, Дилшод Раҳматов (футзал), Надия Дусанова, Валентина Кибальникова, Александра Юркевская (енгил атлетика) ана шулар жумласидандир. 

Нуфузли мусобақага тайёргарлик кўриш жараёнида 2014 йилдан эътиборан Ашхободда янги қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасида бир неча йирик Халқаро мусобақалар синов тариқасида ўтказилди. Жумладан 2014 йилнинг 19-24 ноябрь кунлари белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати, 2016 йилда 26-30 май кунлари самбо бўйича Осиё чемпионати, 25-29 июнь кунлари Туркман гореши ва белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати, 16-24 сентябрь кунлари 18 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида Халқаро турнир, 23-26 сентябрь кунлари енгил атлетика бўйича Халқаро турнир, 4-7 ноябрь кунлари аёллар ва эркаклар ўртасида 3х3 форматидаги баскетбол бўйича Халқаро турнир ва ниҳоят ўтган йилнинг декабрида джиу-джитсу бўйича Осиё чемпионати айнан Ашхободдаги Олимпия шаҳарчасида юқори савияда ташкил этилди. 

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари 17-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистоннинг асосий делегацияси Туркманистон пойтахтига 15 сентябрь куни жўнаб кетади. Ўз навбатида биз ҳамюртларимизга Ашхобод ареналарида омад ва мувафффақиятлар тилаймиз ва юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишларини яратгандан сўраб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг