UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

23 авг 16:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жангга оз вақт қолганда Азизбек Абдуғофуровнинг рақиби ўзгарди

Аввалроқ, 24 август куни боксчимиз Азизбек Абдуғофуров Челябинскда жанг қилиши ҳақида хабар бергандик.

Жангга оз муддат қолганда ҳамюртимизнинг рақиби ўзгарди. Энди ҳамюртимиз эртага россиялик бошқа бир боксчи Гасан Гасановга қарши рингга кўтарилади. Жанг 10 раундга мўлжалланган ва унда Абдуғофуров ўзига тегишли WBC Silver камарини ҳимоя қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Азизбек Абдуғофуров шу кунгача проф боксда 12 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 4 тасида у рақибларини нокаутга учратган. Гасанов эса бунгача 25 маротаба жанг қилиб, уларнинг 16 тасида ғалаба қозонган (13 та нокаут). 8 маротаба мағлуб бўлган (7 та нокаут) ва яна 1 та дурангга эришган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
23 авг 16:48:17
Dilshot Solihov
Aziz shu jangdan keyinoq bu pramotirlarini yuziga shartnomani ikkiga bo'lib otvor xech qanaqa kelajak yo'q baraka topkur bular bilan o'ralashma?
   
23 авг 17:50:43
PROSTA BEK
Janga oz vaqt qoganda raqib ozgariwi yomon lekin bu raqib oldingisidan anca reyting past ekan oldingisi adawmasam camasi 30orinlada edi bunisi 83 orinda ekan orta miyona boksci balki undan saviyasi pasro bir gap togri aziz pramotirini almawtiriwi kere cempion boliwi xoxlasa 21ci orinda maglubyatsiz ketvotdi xoxlagani bilan wartnoma imzolasa boladi aziz xam mir boksaga borib qowilsa boladi
   
23 авг 16:28:31
Bek
Мана шу ҳолат Азизбекнинг 1-мағлубиятига сабаб бўлиши мумкин. Чунки Гасан Гасанов Азизбекка нисбатан қарийиб 10 см.га бўйдор ва жисмонан бақувват. Шунингдек, у шу кунгача 79,4 кг вазн тоифасида ҳаракатланиб келган. Азизбекнинг тайёргарлик жараёнини Янгиободда олиб борганлиги, анча вақтдан буён жанг ўтказмаганлиги ва рақибга нисбатан жисмоний кўрсаткичлари пастлиги унга панд бериши мумкин. Жангга 1-2 кун қолганда қабул қилинган қарор ва танланган рақиб жуда кўп ҳолатларда мағлубиятга олиб келади. Биз нима бўлганда хам Азизбекни ғалаба қозонишини истаймиз ва омад тилаймиз. Кейин жанг қайси вазн тоифасида олиб борилаётганлигига аниқлик киритиш лозим. Агар жанг чемпионлик мақомида бўлса ҳар доим 79 кг.данг оғир вазнда ҳаракатланиб юрган рақиб 2 кун ичида
76 кг.га вазн қайтара олмаслиги аниқ.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг