UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

10 июн 16:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жанги бекор бўлган Нурмагомедовга янги рақиб берилди

Умар Нурмагомедов ва Дэвид Мартинес ўртасидаги жанг 25 июль куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 282 турнирида иштирок этмайди.

Россиялик аралаш яккакураш устасининг жамоасига яқин бўлган хабардор манбаларнинг айтишича, унинг рақиби ўта енгил дивизион рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турган хитойлик Сонг Ядонг бўлади, жанг эса бошқа санага кўчирилади.

Аввалроқ, ўн кун олдин Дэейвесон Фигередони гилотина усулида бўғиб қўйган Сонг 29 август куни Шанхайдаги UFC турнирида октагонга қайтиши хабар қилинганди. Нурмагомедов ва Сонг ўртасидаги жанг ушбу тадбирнинг асосий воқеаси бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Ўтган йилнинг январь ойида Умар Нурмагомедов Мераб Двалишвилининг чемпионлик камарини тортиб олишга муваффақиятсиз уриниб, рақобатли курашда ҳакамларнинг якдил қарори билан ютқазиб қўйганди. Шундан сўнг у Марио Баутиста ва Дэйвесон Фигередони таслим этди. Айни пайтда россиялик UFC ўта енгил дивизиони рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг