UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

21 янв 14:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жанибек Алимханулининг "Б" допинг намунаси ҳам ижобий чиқди

WBO ва IBF версиялари бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Жанибек Алимханулининг "Б" допинг намунаси ижобий натижа кўрсатди.

Бу ҳақда Қозоғистон профессионал бокс федерацияси президенти Раҳимжан Ерденбеков маълум қилди.

"Яқинда АҚШдан WADA томонидан юборилган 34 бетлик якуний экспертиза хулосаси келди. Ҳа, “Б” намунаси тасдиқланди.

Ҳозир асосий савол — у буни онгли равишда қабул қилдими ёки бу модда унинг организмига қандайдир йўл билан тушиб қолганми? Ҳозирча масала шу ерда турибди", — деди Ерденбеков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алимханули допинг тестдан ўта олмагани, унинг таҳлилларида мельдоний моддаси аниқлангани маълум бўлган эди. Шу сабабли 7 декабрь куни АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган, кубалик Эрисланди Ларага қарши ўрта вазндаги (72,6 кг) бирлаштирувчи жанг бекор қилинган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг