UZ

Сўнгги янгиликлар

23:08Нодирбек Абдусатторовдан яна бир ғалаба, у дунё рейтингида 8-ўринга кўтарилиб олди! 0 21:06Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 3-кунида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар рўйхати 0 19:40Каспер Рууд ATP рейтингининг Топ-10`талигига қайтади 0 19:19Даҳшат! Поль Погба допинг учун тўрт йилга дисквалификация қилинди! 0 18:58Максим Шин рейтингда ўзидан 704 поғона юқоридаги рақиб билан ўйнади 0 18:37Майк Тайсон: "У билан жангни қабул қилиш учун Канелода ўзига ишонч етишмайди" 0 18:16Нигина Абдураимова иккинчи даврада ютқазди 0 17:55АПЛ сабаб Англия термаси Евро-2024да жиддий муаммога дуч келиши мумкин 0 17:34Дзюдочи қизларимизнинг Тошкент "Катта Дубулға" турнирдаги илк рақиблари билан танишинг 0 17:22Бу қизиқ: Формула-1 болидининг рули қандай ишлайди? Руллар эволюцияси ҳақида биласизми? 0 17:00UFC чемпиони неча ёшгача жанг қилишини айтди 0 16:56Тошкент "Катта Дубулға"га қуръа ташланди. Дзюдочи йигитларимизнинг илк рақиблари билан танишинг 0 16:38"Манчестер Юнайтед" 95 миллион евро сарфлаб олиб келган футболчисини ёзда сотмоқчи 0 16:16"Дана Уайт сабаб". Емельяненко нима учун UFC таклифини рад этганини айтди 0 15:54Қойил! 2023 йилда Формула-1 мукофот жамғармаси 1 миллиард долларни ташкил қилган 0

03 фев 11:50
Янгиликлар

Теннис

Жанубий Корея - Ўзбекистон 1:1. Файзиев ютқазди, Истоминда ғалаба

Кимчхон шаҳрида теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогининг Осиё/Океания минтақаси 1-гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги икки учрашув бўлиб ўтди.

Бугун яккаликда иккита учрашувнинг ўтказилиши режалаштирилган эди. Улардан бири ўз якунига етди. Беш сет давом этган баҳсда иккинчи рақамли теннисчимиз Санжар Файзиев кореяликларнинг биринчи ракеткаси Хён Чонга 4:6, 4:6, 7:6, 6:4, 0:6 ҳисобида ютқазди.

Таққослаш учун, Хён Чон дунё рейтингида 73, Файзиев эса 367-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ракеткамиз Денис Истомин Жанубий Корея терма жамоасининг иккинчи рақамли теннисчиси Дак Хи Лига қарши кортга чиқди. Биринчи сетда Денис рақибига 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бироқ кейинги учта сетда ҳаюмртимиз рақибга имконият қолдирмади ва якунда 4:6, 6:2, 7:6, 6:4 ҳисобларида ғалабага эришди.

Демак, дастлабки кунги баҳслардан кейин ҳисоб тенг - 1:1.

Эртага жуфтлик баҳси бўлиб ўтади.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
03 фев 14:17:09
SarvarPARKENTLIK 2706
Juftlikda o'ynidgan tenischlarimiz yoqde. Aka uka Brayanlaga o'xwagan...
   
03 фев 18:56:05
Husniddin Mirzaliyev
Sanjar Fayziyev va Jo'rabek Karimovlar bir birlarini yaxshi tushunishadi lekin...
   
03 фев 14:19:06
SarvarPARKENTLIK 2706
Adminla birinchi setdan keyin...
   
03 фев 14:01:41
Shahzod_sms
Sanjar juftlikda yutishvorsa Denis Chonhyo'ngni yutadi
   
03 фев 13:59:40
Husniddin Mirzaliyev
Istomin 4 setda falaba qozondi...4/6, 6/2, 7/6, 6/4...
   
03 фев 13:45:50
SarvarPARKENTLIK 2706
Farrux Dostov Italiyada qolib ketti wekilli vechniyga
   
03 фев 13:44:52
SarvarPARKENTLIK 2706
Raqibbi 2 raketkasi 135 o'rinda ekan denisga prablema qilvoti sanjar qanaqib yutarkin ertadan keyin buni a
   
03 фев 13:34:42
Shahzod_sms
Denisga omad, setla no'yicha 2-1 ga yutvoti, 4 chi setda hisob 3-1 hamyurtimiz foydasiga
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг