31 мар 17:17
Янгиликлар
Жароҳат панд берган бир жанг тарихи: Леннокс Льюис - Виталий Кличко (ФОТО+ВИДЕО)
Улар орасига 2003 йилнинг 21 июнь куни бўлиб ўтган Леннокс Льюис ва Виталий Кличко жангини мисол қилиб олишимиз мумкин. Леннокс Тайсонни мағлуб этганидан сўнг, бир йилдан ортиқ танаффус олди. Бу орада эса украиналик Виталий Кличко WBC рейтингининг биринчи поғонасига кўтарилиб олган эди. Ўн икки раундга мўлжалланган баҳс, афсуски Кличконинг жиддий жароҳати сабаб олтинчи раунддан сўнг тўхтатилади. Бу жанг орқали британиялик чемпион етти миллион доллар ишлаб олади, Виталий эса бир ярим миллионга бойиди.
Жанг санаси: 21.06.2003
Жанг манзили: Стэйплс-центр, Лос-Анджелес АҚШ
Жанг ҳаками: Лу Морет.
Жангга қадар боксчиларнинг натижаси:
Леннокс Льюис 43 та жанг (40 та ғалаба, 2 та мағлубият, битта дуранг 31 КО)
Виталий Кличко 33 та жанг (32 та ғалаба ва битта мағлубият)
Бу жангда Виталий андердог (аутсайдер) сифатида қаралди. Аммо Кличко жангнинг бошидан бу шунчаки тахмин бўлганини исботлашни бошлади. У дастлабки икки раундда рақибига жуда кўп кучли ва аниқ зарбалар йўллади, бунинг оқибатида иккинчи раундда чемпионнинг қошидан қон оқишни бошлади. Шу тариқа дастлабки икки раунд украиналикнинг фойдасига ҳал бўлди.
Учинчи раундда Льюис ўзига ўхшашни бошлади ва раундни ҳужумлар билан бошлайди. Унинг ўн қўл зарбаси тўғри Кличконинг чап кўзига етиб борди, шу тариқа Кличконинг ҳам чап кўзидан қон оқишни бошлади. Учинчи раунд ҳақиқий очиқ ҳужумкор тарзда якунланди. Тўртинчи раунд аввалгиларидек ҳужумкор ўтмади ва ҳар икки боксчи ҳам бироз дам олиш учун асосан клинчда ҳаракат қилишди.
Бешинчи раундда Леннокс Виталийнинг жароҳатланган чап кўзи томон кучли зарбалар йўллашда давом этди, бешинчи раунд якунидан сўнг Витанинг кўзидан қон оқиш тўхтамаётганди. Шунга қарамасдан, Кличко олтинчи раундга чиқди ва деярли битта кўз билан рингда ҳаракат қилди. Олтинчи раундда боксчилар яна бир бор очиқ жанг намойиш этишди.
Аммо олтинчи ва еттинчи раундлар оралиғида шифокор жангни тўхташига қарор қилди. Шу тариқа жангда катта устунликка эга бўла туриб, очколар ҳисобида олдинда боришига қарамасдан Виталий Кличко техник нокаут билан имкониятни бой бериб қўйди. Бу ғалабадан сўнг британиялик чемпион фаолиятини якунлади, Виталий эса кейинчалик укаси билан супероғир вазн тоифасида ҳақиқий «қирол»ларга айланишган.
Жангни томоша қилинг:
(TAS-IX эмас)
Фикрлар