UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

04 дек 07:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Жаско Коач" ва Рамазон Темиров Жасур Мирзамуҳаммедовнинг мағлубиятига муносабат билдиришди

Кеча таниқли аралаш яккакураш устамиз Жасур Мирзамуҳаммедов Филиппинда навбатдаги жангини ўтказган эди.

Оғир вазнда ўзбекистонлик ONE FC жангчиси, 36 ёшли Жасур Мирзамуҳаммедов (4-1) ONE on Prime Video 5 мусобақаси доирасида сенегаллик Омар Коне (5-1)га қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлди.

Ушбу жангга Мирзамуҳаммедовнинг мураббийи Жасур Алижонов (Жаско Коач) ҳамда жамоадоши Рамазон Темиров ҳамюртимизни қўллаб-қувватлаган ҳолда муносабат билдиришди.

"Ассалому алайкум ҳаммага. ONE FC лигасида ҳакамлар ҳисоби билан жангда ютқаздик. Хатоларимиз бўлди, бунинг устида ишлаймиз. Ҳисоб: ONE FC'да битта ғалаба ва битта мағлубият. Яна тўртта жангимиз бор. Худо хоҳласа, кейинги жангларда кучли бўлиб қайтамиз. Ҳаммага омад, ким дуо қилган бўлса, биз билан бўлган бўлса, раҳмат каттакон", - дея айтиб ўтган Филиппинга Мирзамуҳаммедов билан бирга борган Алижонов.

"Ютиш-ютқазиш ҳаммаси Аллоҳдан. Ин ша Аллаҳ ҳали кучли бўлиб қайтасиз ака", - деб ёзган Рамазон Темиров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг