04 сен 18:13
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман"
UFC чемпиони Жастин Гэтжи нега Конор Макгрегор билан жанг қилишни исташини тушунтирди.
"Мен бу ҳақда юзлаб марта очиқ айтганман — Конор Макгрегорнинг юзига зарба беришни жуда хоҳлайман. Шунинг учун бу жангни интиқлик билан кутяпман. Унинг рўпарамда турганини кўришни сабрсизлик билан хоҳлайман.
Ҳеч қандай шубҳа йўқки, Конор ушбу спорт тарихидаги энг катта суперюлдузлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли унга қарши жанг қилиш молиявий жиҳатдан мен учун жуда фойдали бўлади ва менга афсонавий мақомга эришиш имконини беради", — деди Гэтжи.
Унинг фикрича, Макгрегор билан эҳтимолий тўқнашув нафақат спорт нуқтаи назаридан, балки тижорий жиҳатдан ҳам фаолиятидаги энг муҳим жанглардан бири бўлиши мумкин.
Ҳавола :
Манба : ActuMMA
Фикрлар