UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Тўрабек Хабибуллаев ҳам Арманистондаги турнир финалига йўл олди 0 18:40Марк ван Боммел Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди 0 18:04FIDE президенти Европа Иттифоқи санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди 0 17:32Стол теннисчиларимиз “WTT Youth Contender” турнирида 4 та медални қўлга киритишди 0 16:45Гусков: "Анкалаев ҳам оддий инсон" 0 16:00Расман: Юрген Клопп — Германия терма жамоаси янги бош мураббийи 0 15:10Гусков ҳам, Темиров ҳам ўз вазнида. UFC Fight Night 282 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:26Мария Тимофеева дунёнинг 40-ракеткаси олдида ожиз қолди 0 13:45Гусков нокаут қилиши мумкин - Анкалаев шундай фикрда! 0 12:29ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин 0 11:54Богдан Гусков: "Бу нарсаларнинг ҳеч бири мен учун янгилик эмас" 0 11:09Россиядан маҳаллийлаштирилган икки фигурали учувчимиз Хитой Гран-присида иштирок этади 0 10:25Анкалаев Гусков устидан ғалаба қозонса, кейинги тақдири қандай кечишини тахмин қилди 0 09:42Мориясу 2027 йилда Япония терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этади. Янги бош мураббий номи ҳам маълум 0 09:04Мовсар Евлоев ACBJJ билан шартнома имзолади 0

08 апр 12:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жастин Гэтжи Махачевга қарши жангдан бош тортди

Енгил вазнлилар UFC рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Жастин Гэтжи июнь ойида Ислам Махачев билан жанг қила олмаслигини айтди.

Жастин келаётган якшанба тонгида ўзига тегишли BMF камарини Макс Холлоуэйдан ҳимоя қилади. Гэтжи Максни мағлубиятга учратган ҳолатда июнь ойида чемпионлик камарини ҳимоя қиладиган Ислам Махачевга "вызов" ташламаслигини айтмоқда. Унинг фикрича, россиялик чемпионнинг кейинги рақиби Чарльз Оливейра - Арман Царукян жанги ғолиби бўлиши шарт. Айнан шу баҳс ташкилот томонидан даъвогарлар жанги деб эълон қилинган. 

"Оливейра-Царукян жанги ғолиби июнь ойида Махачевга рақиб бўлади. Кейинги даъвогар эса мен бўламан. Жанг ноябрь ойида "Мэдисон Сквер Гарден"да ўтказилса зўр бўларди. Бу мен учун энг идеал график. Шундагина менда тикланиш, хордиқ чиқариш ва чемпионлик жангига тайёргарлик кўриш учун етарли вақт бўлади", - деди Гэтжи MMA Junkie нашрига берган интервьюсида. 

Эслатиб ўтамиз, Гэтжи-Холлоуэй ҳамда Оливейра-Царукян жанглари UFC 300 юбилей турнирининг кардидан ўрин олган бўлиб, 13 апрель (Ўзбекистонда 14 апрель тонги) куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилади. Ислам Махачев аввалроқ июнь ойида рейтингда учинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Дастин Порье билан жанг қилишга қарши эмаслигини айтганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг