05 сен 22:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан!
Хабарингиз бор, Тошкентда ММА бўйича Octagon 91 турнири ўтказилмоқда.
Турнир асосий кардида ўзбекистонлик таниқли поп-ММА жангчиси Жасурбек "Тайсон" Жўраев октагонга кўтарилди.
Қирғизистонлик Ислам Эгембердиев билан баҳс олиб борган ҳамюртимиз афсуски, илк раунддаёқ техник нокаут билан имкониятни бой бериб қўйди.
Бу "Тайсон"нинг тўққизинчи жангидаги учинчи мағлубияти бўлди. Унинг ҳисобида олтита ғалаба ҳам бор.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар