UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

11 фев 16:52
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир 1/2 финалга чиқиш орқали қанча гонорарни нақд қилди?

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирда 1/4 финал учрашувлари якунланди.

Ярим финалга йўл олган гроссмейстерлар 60 000 АҚШ долларини нақд қилиб улгуришди. Демак, ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам камида шунча мукофот жамғармасига эга бўлади. Шу билан бирга бу суммани янада кўпайтириб олиш имконияти бор.  

Пул шахматчилар ўртасида шундай тақсимланади: 

Чемпион - 200 000 АҚШ доллари

2-ўрин - 140 000 

3-ўрин - 100 000 

4-ўрин - 60 000 

5-ўрин - 50 000

6-ўрин - 40 000 

7-ўрин - 30 000 

8-ўрин - 20 000 

9-ўрин: 12 500 

10-ўрин: 7 500. 

Нодирбек Абдусатторов эса 5-7-ўринлар учун курашни давом эттиради. Левон Аронян 9, Федосеев 10-ўрин билан мусобақани якунлади. 

Қизиғи, Федосеев ушбу турнир учун ўтказилган саралаш мусобақаси финалида Жавоҳир Синдаровни мағлуб этиб, сўнгги 10-иштирокчига айланганди. Синдаров омад туфайи турнир иштирокчисига айланган эди. Аниқроғи, Вишванатан Ананд Германия турнирга кела олмагани учун, ташкилотчилар унинг ўрнига саралаш мусобақаси финалчиси Жавоҳир Синдаровни "заявка" қилишганди.

Ярим финаллар бироздан сўнг, Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг