UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Майкл Пейж: "Мен ўзимдан кишанларни ечиб ташладим" 0 09:36Ислом Исмоилов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 0 09:05Брендан Аллен ўзи учун мантиқий бўлган ягона жангни айтди 0 08:34Абдулрашид Садулаевнинг Абу-Даби турниридаги рақиби эълон қилинди + ПОСТЕР 0 08:03Фьюри – Жошуа жанги бокс тарихидаги энг кассабоп жанглар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади 0 07:32Роналду "Ал Наcср"нинг "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди 0 21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0

15 апр 08:26
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров: “Бутун Ўзбекистон турнирни кузатаётганини ҳис қилдим"

Номзодлар турнирида муддатидан олдин ғалабани таъминлаган Жавоҳир Синдаров интервьюда ўз ҳис-туйғулари ва режалари билан ўртоқлашди.

— Жуда хурсандман. Турнир ҳали тугамади, лекин олдиндан ютиб қўйганимдан хурсандман. Агар бугун ютқазганимда, кун жуда оғир ўтарди. Яхши ўйнадим. Кеча оилавий чатда биллбоард расмини юборишганда ҳайрон қолдим. Бутун Ўзбекистон турнирни кузатаётганини ҳис қилдим. Ҳар турда қўллаб-қувватлашни сездим. Бунинг учун ҳаммага раҳмат.

Жавоҳир жамоаси ҳақида шундай деди:

— Менда учта секундант бор. Биттаси шу ерда эди, қолганлари онлайн ёрдам берди. Роман Видоняк билан кўпроқ кўникмалар ва психология устида ишлаймиз. Жамоамиз жуда зўр. Ҳозирча ҳаммани очиқламайман, чунки олдинда матч ҳам бор.


Турнир давомида босим бўлганини ҳам яширмади:

— Яхши позицияда бўлсам, кўп юраман. Бу одат бўлиб қолган. Лекин айрим партиялар жуда оғир бўлди, айниқса Фабиано Каруанага қарши ва биринчи тур. Биринчи турда омад ҳам рол ўйнади  ва бу бутун турнирни ўзгартирди.Бундай турнирни ютиш учун бироз омад ҳам керак.


Севимли партиялари ҳақида бундай жавоб берди:

— Праггга қарши иккала партия ҳам ёқди. Лекин Фабиано Каруанага қарши партия алоҳида ёқди. Мен одатда шунақа ўйинларни афзал кўраман.


Тайёргарлик ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

— Бу турнир олдидан дебютлар устида кўпроқ ишладим. Жамоамиз билан кўп тайёрландик. Бундан ташқари мураббийим билан умумий ўйин даражам устида ҳам ишладик.


Ва энг муҳим мақсад:

— Бугун энг аввало оиламга қўнғироқ қиламан. Бу лаҳзани улар билан бўлишишни хоҳлайман. Кейинги вазифам эса жаҳон чемпионлиги учун матчда максимал даражада яхши ўйнаш.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг