UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

08 янв 10:41
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров Freestyle Chess Grand Slam турнири 1/2 финалида!

Гроссмейтеримиз Жавоҳир Синдаров нуфузли Freestyle Chess Grand Slam турнирининг саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этяпти.

Ҳамюртимиз 20 нафар шахматчи қатнашган саралаш баҳсларида 7,5 очко билан плей-офф босқичига йўл олди. Синдаров 6 ғалаба ва 3 дуранг билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллади. Етти ғалаба, 1 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этган россиялик Денис Лазавик 7,5 очко билан 2-поғонадан жой олди. Словения шарафини ҳимоя қилаётган Владимир Федосеев эса 8 очко билан 1-ўринни банд этди. 

Жавоҳир Синдаров плей-офф босқичини ҳам муваффақиятли ўтказяпти. У 1/8 финалда хитойлик Вей Йини 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Чорак финалда эса ҳиндистонлик гроссмейстер Рамешбабу Праггнанандҳага ҳеч қандай имконият қолдирмади - 2:0! 

Бугун Жавоҳир 1/2 финалда яна бир хитойлик шахматчи - Ю Янг Йига қарши баҳс олиб боради. Финал учрашув ҳам бугунга белгиланган. Ғолиб шахматчи февраль ойида бўлиб ўтадиган асосий турнирга йўлланма олади. Унда Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади. Нодирбек тўғридан-тўғри йил давомида дунёнинг бир нечта шаҳрида ўтказиладиган Freestyle Chess Grand Slam 2025 турнири иштирокчисига айланган. 

Афсуски, яна бир гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов саралаш турнирида 9 имкониятдан 6 очко (5 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият) тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 19-ўрин билан кифояланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг