UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

09 янв 11:20
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров Freestyle Chess Grand Slam турнири финалида ўйнади

Гроссмейтеримиз Жавоҳир Синдаров нуфузли Freestyle Chess Grand Slam турнирининг саралаш баҳсларида иштирок этди.

Ҳамюртимиз 20 нафар шахматчи қатнашган саралаш баҳсларида 7,5 очко билан плей-офф босқичига йўл олганди. У 6 ғалаба ва 3 дуранг билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллаганди. Жавоҳир Синдаров плей-офф босқичини ҳам муваффақиятли бошлаганди. У 1/8 финалда хитойлик Вей Йини 1,5:0,5, 1/4 финалда ҳиндистонлик гроссмейстер Рамешбабу Праггнанандҳани 2:0 ҳисобида таслим этганди.  

Кеча тунда ярим финал ва ҳал қилувчи финал учрашувлари ўтказилди. Жавоҳир хитойлик шахматчи - Ю Янг Йига қарши кечган 1/2 финал баҳсида 1,5:0,5 ҳисобида зафар қучди. Финалда эса словениялик Владимир Федосеев билан тўқнаш келди. Федосеев илк саралаш босқичида 8 очко билан 1-ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олганди. Ярим финалда яқинда Магнус Карлсен билан блиц бўйича жаҳон чемпионатида қўш ғолибликни қўлга киритган Ян Непомняшийни ютди. 

Синдаров финалнинг биринчи партиясида Федосеевдан устун келди. Аммо иккинчи партияда Владимир мувозанатни тиклади. Кейинги икки партияда кучли тенг келди. Афсуски, ғолиб номини аниқлаб берган армагедон партиясида омад Федосеевга кулиб боқди ва айнан у ғолиб сифатида февраль ойида бўлиб ўтадиган асосий турнирга йўлланма олди. 

Маълумот учун, асосий турнирда Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади. Ҳамюртимиз тўғридан-тўғри йил давомида дунёнинг бир нечта шаҳрида ўтказиладиган Freestyle Chess Grand Slam 2025 турнири иштирокчисига айланган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг