03 сен 11:49
Янгиликлар
Шахмат
Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди
Варшавадаги турнирда Гукеш Доммаражу ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз ҳис-туйғуларини жуда очиқ ва жўшқин ифодалаган эди.
Ушбу вазият ҳақида сўралганда, Жавоҳир шундай жавоб берди:
"Гукеш омадсиз турнир ўтказса, ҳамма унинг шахмати ҳақида ҳар хил гапларни айтишни бошлайди. Балки чемпионлик матчи олдидан ўзига бўлган ишончни ҳис қилиш учун унга бу жуда зарур бўлгандир. Мен ҳам руҳан жуда яхши тайёрланганман.
Мен рақиблар доимо шундай қиладиган турнирларда улғайганман. Болалигимизда Нодирбек билан жуда кўп ўйнаганмиз. Ўзбекистон чемпионатларида у ютқазса мен нишонлардим, мен ютқазсам у қувонарди. Шунинг учун бу мен учун мутлақо табиий ҳолат".

Ҳавола :
Манба : uzchess
Фикрлар