UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

14 фев 20:26
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров ҳам Freestyle Chess Grand Slam турниридаги иштирокини тугатди

Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган соврин жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этувчи шахмат бўйича нуфузли турнир ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Афсуски, учинчи ўрин учун кечган қарама-қаршиликда Жавоҳир Синдаров норвегиялик афсона Магнус Карлсенга иккинчи учрашувда ҳам имкониятни бой берди. Кеча ўтган илк баҳсда ҳам тажрибали Магнус зафар қучганди. Бугун у қора доналарда ҳам Жавоҳирни ютди. Саралаш босқичидаги учрашувда эса Синдаров номдор рақибини мағлубиятга учрата олганди. 

Шу тариқа, мусобақага тасодиф ва омад эвазига қўшилиб қолган Жавоҳир Синдаров Freestyle Chess Grand Slam турниридаги иштирокини 4-ўринда якунлади. У 60 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Магнус Карлсен эса 3-ўрин билан бирга 100 000 долларга ҳам эга бўлди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг