UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0 09:33UFC 333 турнирининг тўлиқ карди: Волкановски – Евлоев, Ян – Двалишвили, Темиров – Кавана 0 08:48Хргович Дюбуа билан IBF ва WBO камарларини бирлаштирмоқчи 0 08:07Баҳодир Жалолов ўзининг энг яхши боксчилар учлигини санади 0 20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0

08 сен 08:03
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров миллион долларлик турнирда Магнус Карлсенга қарши дона сурди

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи Tech Mahindra Global Chess League (GCL) турнири бўлиб ўтмоқда.

Унда ўз таркибига юлдуз шахматчиларни жамлаган олтита жамоа ғолиблик йўлида баҳс олиб бормоқда. Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров мусобақанинг бу йилги мавсумида Fyers American Gambits жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Жавоҳирнинг жамоасида қозоғистонлик Бибисара Ассаубаева, россиялик Данил Дубов, ҳиндистонлик Ниҳал Сарин, франциялик Марк-Андриа Маурицци ҳамда испаниялик халқаро мастер Сара Ҳадем ҳам бор. Синдаров жамоасининг биринчи —  Icon тахтасида дона сурмоқда.

Tech Mahindra Global Chess League турнирининг тўртинчи турида Fyers American Gambits жамоаси Магнус Карлсен бошчилигидаги Alpine APL Pipers жамоаси билан тўқнаш келди. Биринчи тахтада Жавоҳир Синдаров Магнус Карлсен билан тўқнаш келди. Учрашувда дуранг натижа қайд этилди. Бибисара Ассаубаева ҳиндистонлик Дивия Дешмуҳ билан муросага келди. Ниҳал Сарин нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг ўйнади. 

Афсуски, Синдаровнинг қолган жамоадошлари рақибларига имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу баҳсда Магнус Карлсен жамоаси 15:3 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Икки ғалаба ва икки мағлубиятга эга Fyers American Gambits 6 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўриндан жой олган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг