05 сен 15:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ
Ўзбекистонлик 21 ёшли Жавоҳир Умматалиевнинг проф боксдаги кейинги жанги тафсилотлари аниқ бўлди.
Ярим оғир вазн тоифасида фаолият юритаётган ҳамюртимиз 17 октябрь куни Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳридаги O2 Arena мажмуасида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга чиқади.
Ушбу мусобақанинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида британиялик боксчилар - Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли ўртасида кечади. Ҳозирча Умматалиевнинг бўлажак рақиби ким бўлиши номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир май ойида Манчестердаги бокс оқшомида польшалик Дамиан Драбикка қарши жанг ўтказиб, зафар қучганди.
Ҳавола :
Манба : x.com/JalolAkhmedov
Фикрлар