UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0

29 дек 18:10
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳирда 30 минг долларга яқин: уч нафар шахматчимиз рапидда мукофот пули ишлаб олди

Нью-Йоркда шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг рапид баҳслари якунланди.

Мусобақа якунига кўра, эркаклар ўртасида ТОП-40, аёллар ўртасида эса ТОП-20 шахматчи қаторига кирган иштирокчилар пул мукофотига лойиқ кўрилишди. Унга кўра, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов ва Афрўза Ҳамдамова пул мукофоти ишлаб олишди.

Нью-Йоркдаги ЖЧнинг рапид баҳсларида ўзбекистонлик шахматчиларнинг қайд этган натижалари: 

6-ўрин — Жавоҳир Синдаров 9 очко (29 минг АҚШ доллари ишлаб олди)

27-ўрин — Нодирбек Абдусатторов 8 очко (4.3 минг АҚШ доллари)

48-ўрин — Жаҳонгир Ваҳидов 7.5 очко

86-ўрин — Муҳиддин Мадаминов 7 очко

131-ўрин — Шамсиддин Воҳидов 5.5 очко


Аёллар:

7-ўрин — Афрўза Ҳамдамова 8 очко (12 минг доллар)


Эртага мусобақада блиц беллашувлари бошланади. Баҳсларда вакилларимизга омад тилаймиз. 


UPD: Мусобақа регламентига кўра, бир нечта иштирокчилар бир хил очко тўплаган тақдирда, мукофот пуллари тенг тақсимланиши маълум бўлди. Бу ҳолатда Афрўза Ҳамдамова 22,5 минг АҚШ доллари олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг