UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

06 сен 11:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

ЖЧ-2019 олдидан. Боксчиларимизнинг имкониятлари, таҳлил ва асосий рақиблар ҳақида

Хабарингиз бор, 8-21 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олади.

Ушбу нуфузли мусобақа олдидан ўзбекистонлик боксчиларнинг имкониятлари ва асосий рақиблар ҳақида мулоҳазаларни билдириб ўтсак. 

-52 кг. Мураббийлар штаби бир неча номзод ичидан Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоировни жаҳон чемпионати учун танлаб олди. Ҳасанбой Дўсматов, Аброржон Қодиров, Жасурбек Латипов, Нодиржон Мирзаҳмедов каби боксчилар ушбу вазнда ҳар қандай мусобақанинг фаворити бўлишга арзийдиган боксчилар. Аммо, Шаҳобиддин айни пайтда ажойиб формада эканлигини намойиш эта олди. Умид қиламизки, мураббийларнинг ушбу қарори ўзини оқлайди ва Шаҳобиддин Зоиров Олимпия ўйинларининг олтин медали олдига жаҳон чемпионатининг ҳам энг юқори пробали медалини қўшиб қўя олади. Бу йўлда Зоировга амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган кубалик Йосбани Виета қаршилик кўрсатиши кутилмоқда. Шунингдек, колумбиялик Юбержен Мартинесни ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Умуман, осон бўлмаслиги аниқ. Ҳиндистонлик Амит мусобақага Осиё чемпиони сифатида ташриф буюради.

-57 кг вазнда Осиё чемпиони Миразиз Мирзаҳалилов мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Фарғона бокс мактаби тарбияланувчиси ҳисобланган Миразиз учун бу дастлабки жаҳон чемпионати ҳисобланади. Умид қиламизки, масъулиятли жаҳон чемпионатида Мирзаҳалилов муваффақиятли юришини давом эттиради ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллайди. Ушбу вазнда рақобат кучли. Қозоғистонлик Қайрат Ералиев шубҳасиз ушбу вазн фаворити ҳисобланади. У 2017 йили Гамбург мезбонлик қилган ЖЧ ғолиби сифатида Россияга йўл олмоқда. Шунингдек, икки йил олдин -60 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган кубалик Альварес Эстрадани ёддан чиқармаслик лозим. Қолаверса, мезбон Россия, Мўғулистон, АҚШ ва Франция вакиллари ҳам кутилмаган "совға" тайёрлашлари мумкин. 

-63 кг. Проф рингда 5 та жанг қилишга улгурган Элнур Абдураимов варианти мухлис ва мутахассисларда илиқ кутиб олинди. Қизиғи, Элнур профессионал боксдаги 5 та жангидан 3 тасини Екатеринбургда ўтказган. Демак, ушбу шаҳар боксчимиз учун бегона эмас. 2015 йилги жаҳон биринчилигида бронза медалини қўлга киритган боксчимизнинг тажрибаси бу борада қўл келиши мумкин. Аммо, Россияда кубалик Энди Круз ушбу вазнда олтин медаль учун энг асосий даъвогар ҳисобланади. У мусобақага амалдаги жаҳон чемпиони сифатида ташриф буюрмоқда. Бундан ташқари, яқинда Панамерика ўйинларида қўлга киритилган олтин медаль Энди Крузнинг қандай формада эканлигини билдириб турибди. Шунингдек, Қозоғистондан Закир Сафиуллин бор. Умид қиламизки, Абдураимов Екатеринбургда бизни уялтириб қўймайди. 

-69 кг вазн тоифасида Осиё ўйинлари ва Осиё чемпиони Бобоусмон Батуров жаҳон чемпионатига йўл олмоқда. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. У айни пайтда терма жамоамизда ўз вазнининг биринчи рақамли боксчиси бўлиб улгурган. Энди у жаҳон миқёсида ҳам тенгсиз эканлигини исботлаши талаб этилади. Бу йўлда бизнинг "Т-62"га кубалик Рониель Иглесиас ҳалал бериши шубҳасиз. Шунингдек, қозоғистонлик Аблайхан Жусуповнинг ҳам имкониятлари чакки эмас. Шунингдек, АҚШ, Германия ва Япония вакиллари, қолаверса Озарбайжоннинг кубалик легионери Лоренцо Сотомайорни ҳам ёддан чиқармаслик лозим.

-75 кг. Асосий эътиборини профессионал боксга қаратаётган Исроил Мадримовдан сўнг ушбу вазн тоифасига ким муносиб эканлиги бўйича мухлис ва мутахассислар ўртасида баҳс-мунозаралар бўлди. Мураббийлар штаби бу борада истеъдодли Фанат Қаҳрамоновга ишонч билдиришни маъқул кўрди. Ўзбекистон чемпиони, бир неча халқаро турнирлар ғолиби ҳисобланган Қаҳрамонов учун бу дастлабки йирик турнир ҳисобланади. Умид қиламизки, у ўзига тақдим этилаётган имкониятдан фойдалана олади ва имкон қадар узоққа етиб боради. Ушбу вазнда украиналик Александр Хижняк тенгсиз ҳисобланади. Аммо, аввалроқ Украина терма жамоасининг етакчилари Екатеринбургдаги жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Шу билан бирга, ҳозирча Украина бокс федерациясининг расмий сайтида ЖЧда иштирок этадиган таркиб ҳам эълон қилинмаган. Ушбу вазнда Қозоғистон, АҚШ, Озарбайжон, Россия мамлакатлари вакиллари совринли ўринлар учун даъвогарлар сифатида эътироф этилмоқда. 

-81 кг. Ушбу вазндаги Дилшод Рўзметовни биз Осиё чемпионатидаги иштироки орқали яхши таниймиз. Бектемир Мелиқўзиевдан сўнг айнан 20 ёшли Дилшод терма жамоамизнинг ушбу вазндаги етакчисига айланди. Ажойиб атлетизмга эга ушбу боксчимиз ҳам жаҳон чемпионатида медаллар учун курашиши лозим. Биз мазкур чемпионатда Рўзметовдан медаль кутиб қоламиз. Аммо, бу йўлда ҳамюртимиз кубалик Олимпиада чемпиони Хулио Ла Круз, Озарбайжоннинг кубалик легионери Лорен Берто Альфонсо, шунингдек, Қозоғистон, Колумбия вакиллари қаршилигини енгиб ўтиши лозим бўлади.

-91 кг вазн тоифасида Санжар Турсунов юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Икки йил олдинги жаҳон чемпионатида сенсацион тарзда ярим финалга етиб борган Санжардан бу сафар ҳам медаль кутамиз. Лекин, жуда қийин бўлади. Эрисланди Савон, Василий Левит, Ким Хёнг Ку каби рақиблар бўлган вазнда ҳамюртимиз кучли рақобатни енгиб ўтиши лозим бўлади. 

+91 кг вазнда терма жамоамиз сардори Баҳодир Жалолов юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ушбу таркибда энг тажрибали боксчи ҳисобланган Баҳодир учун бу учинчи жаҳон чемпионати ҳисобланади. У 2015 йили Дохада ўтказилган жаҳон биринчилигида бронза медалини қўлга киритганди. Орадан тўрт йил ўтди. Ўша Баҳодир ва бугунги Баҳодир ўртасидаги фарқ катта. Ушбу чемпионатда ҳамюртимиздан олтин медаль кутиб қоламиз. Ушбу вазнда Жалоловга принципиал рақиб - Камишбек Конкабаев асосий рақобатчи ҳисобланади. 

Умуман олганда, яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатида имкониятларимиз ёмон эмас. Терма жамоамиз чемпионатга тайёргарликнинг сўнгги босқичини икки ҳафта давомида айнан Екатеринбургда олиб боришди. Демак, адаптация жараёни ўтаб бўлинди. 8 сентябрь куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 9 сентябрдан эса жангларга старт берилади. 

Биз ушбу мусобақада камида 5 та медаль кутамиз. Уларнинг 2 таси эса олтин бўлиши шарт. Бунинг учун имкониятларимиз ҳам, боксчи ва мураббийларимизнинг салоҳиятлари ҳам етади. 

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасидан қандай натижа кутмоқдасиз? Бу борада ўз фикрларингизни ёзиб қолдиринг. 


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
06 сен 17:41:44
Бек Махмудов
Хамаси албатта Алохдан шундай экан факат ва факат омат тилаб коламиз ин ша Аллох Хамаси яхши болади бу сафар хам. ☝️☝️
+1   
06 сен 11:31:56
Bek
Бундай таҳлилий мақола бўлгани яхши. Лекин терма жамоамиз вакилларининг асосий рақиблари бўйича ёндашувларга баъзи қўшимчалар бор. Масалан, 57 кг.да Кайрат Ералиевни фаворит санамаган бўлар эдим. Шунингдек, ғолибликка энг асосий номзодлардан бири сифатида рус боксчиси Альберт Батиргазиевни эътироф этиш мумкин. 63 кг.даям Эльнур ва Закир Сафиуллиннинг энг юқори натижаси чорак финалдан ўтмаса керак. Шунингдек, катта эхтимол билан совриндорлар орасида Тожикистонлик Баходир Усмонов, грузин Бачков ва француз Умиялар хам бўлади. 69 кг.да Англиялик МакКормакларнинг каттасини эсдан чиқармаслик лозим. Уни энг асосий рақиб сифатида хам эътироф этса бўлади. 75 кг.да агар Хижняк мусобақага иштирок этмаса, ғолибликка энг асосий номзод шубхасиз Кубалик Арлен Лопез. 81 кг.да мезбон Георгий Кушиташвили ва АҚШлик Халил Гони унитмаслик лозим. Зеро у ўтган йили Ла Крузни нокаут эвазига мағлуб эта олган. 91 кг.да мезбонлар вакили ва Кубалик Эрисланди Савонни имконияти бошқаларга кўра юқори. Шунингдек, +91 кг.да Англиялик Фрейзер Кларк ва Украин Виктор Вихрист хам Баходирга яхшигина муаммо туғдира олади.
   
06 сен 15:18:12
WORKOUT
Isroil Madrimov ham borishi kerak edi
   
06 сен 14:49:45
Jurabek Xamraev
Исроил Мадримов касос олиш вакти келганди осийо чемпионат учун
   
06 сен 13:11:46
Nuriddin 77
JCH oldidan bir nima deyish qiyin biroz soyoz odam maqolani yozibdi 52 57 69 +91 (91) kglarda quraga kòp narsa boğliq mani fikrim kim qanday medal oladi bilmadim aytishga duhim ham yetmaydi lekin umumjamoa hisobida kuchli uchlikka Kuba Rassiya Uzbekiston kirsa kerak.
   
06 сен 12:49:09
CHELSEA2211
Uzb kanallari olib beradimi boks böyicha jahon chempionatini.
   
06 сен 11:34:15
.Sherzod.
Raxmat, yaxshi maqola . 52 da Zoirov Xudo hoxlasa finalgacha yetip boradi (oldindan aytaman quraga kop narsa bog'liq boladi ) 57 Mirzahalilov uchun kuchli prinspal raqiblar juda kop bu ves oldindan taxmin qilip bolmaydigan ves 63 da Elnurda hech qanaqa imkoniyat yoq. 69 kg Agar Batirov o'zi yiqqan achkolarini noturi jang tushish sababli o'zi olip tashlamsa imkoniyati juda yuqori (chunki bu bokschi yillar davomida imkoniyatini kutdi) 75 kg Fanat 1 raundlik bokschi uni texnikasi yaxshi lekin jismoniy tayorgarligi judayam bo'sh va jiddiy raqiblar oldida pand beradi. 81 kg Rozmetov yosh iqtidprli va umidli bokschi (shaxsan uni kuzatip Vulqonga o'xshatdim) 91 kg Tursunov Kubalikkacha bo'lgan bosqichgacha yetip borooladi. +91 faqatgina oltin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг