UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

13 май 08:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

ЖЧ-2022. Навбаҳор қозоғистонлик боксчини мағлуб этди ва яна учта ғалаба

Теглар :  Аёллар бокси
Туркияда аёллар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Кеча кун давомида тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилди. 

-54 кг: Нозимахон Бултурованинг сенегаллик рақиби Диенабу Диалло рингга чиқмагани сабаб, боксчимиз автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олди. 

-50 кг вазнли боксчимиз Азиза Ёқубова АҚШ вакиласи Женнифер Лозанога қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

-60 кг вазн тоифасида Моҳинабону Абдуллаева украиналик рақибаси Амина Абрамовага қарши жанг қилди ва 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.

-66 кг вазнли боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова қозоғистонлик рақибаси Дарига Шакимовани 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди. Маълумот учун, Шакимова Рио Олимпиадаси совриндори, Осиё чемпиони ҳисобланади. 


Бугун Истанбул шаҳрида IBA Конгресси ўтказилади. Шу сабабли фақатгина кечки дастурда жанглар ташкил этилади. 

Ўзбекистонлик боксчилар ичида -70 кг вазнли Хадичабону Абдуллаева рингга кўтарилади. Унга 1/8 финал жангида австралиялик Франсис Скотт рақиблик қилади. Ушбу жанг бизнинг вақт билан соат 20:00да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, Хадичабону илк жангида Кайман Ороллари вакиласини мағлубиятга учратганди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг