UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

17 апр 14:07
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2022. Осиё қитъасида дастлабки саралаш босқичига қуръа ташланди

Теглар :  ЖЧ-2022ҚатарОсиё
Бугун ОФК штаб-квартирасида жаҳон чемпионати биринчи саралаш ўйинларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Маълумки, 2022 йилги жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилади. Июнь ойидан бошлаб эса дастлабки саралаш ўйинлари старт олади. Саралаш босқичининг биринчи раундида ФИФА рейтингига кўра Осиё бўйича 35-46 рақамдаги жамоалар иштирок этади.

Саралаш учрашувларининг биринчи раундида 12та жамоа ўзаро баҳс олиб боради. Уй-меҳмон тарзида ўтадиган баҳслардан сўнг 6та жамоа кейинги босқичга йўл олади. Дастлабки ўйинлар 6 июнь, жавоб учрашувлари 11 июнь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш босқичини 2-раунддан бошлайди. Иккинчи раунд беллашувлари сентябрда бошланади. Бунда ФИФА рейтингига кўра Осиё бўйича 1-34 ўриндаги жамоалар, шунингдек биринчи раунддан муваффақиятли ўтган 6та жамоа, жами 40та терма жамоа иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг