UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

23 май 14:12
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2022. Ўзбекистон иккинчи саралаш босқичидан бошлайди

ФИФА 2022 йил Қатарда ўтадиган мундиалда аввал тахмин қилинганидек 48та эмас 32та терма жамоа иштирок этишини расман маълум қилди.

Демак ЖЧ-2022 саралаш баҳслари ҳақида қисқача.
Қитъа: Осиё (ОФК)
Иштирокчи мамлакатлар сони: 46та.
ЖЧ йулланмаси: 4+1.
Саралаш босқичи: 3та ОФКда ва 1та плей-офф. ОФКда 5-ўринни қўлга киритган жамоа қайси минтақа вакили билан ЖЧ йўлланмаси учун баҳс олиб бориши қуръа орқали аниқланади.

Биринчи босқич: ФИФА рейтингида ОФК рўйхатида 35-46 ўринларда турган жамоалар ичидан 8та терма жамоа икки ўйин натижасига кўра танлаб олинади. Жуфтликлар аниқ:

Мўғулистон - Бруней
Макао - Шри-Ланка
Лаос - Бангладеш
Малайзия - Шарқий Тимор
Камбоджа - Покистон
Бутан - Гуам

Саралаш уйинлари 6 ва 11 июнь кунлари маълум булади. ОФК 8та жамоани ажратиб олганидан сўнг 2-раунд учун қуръа ташлаш маросимини ўтказади. Қуръа 17 июль куни бўлиб ўтади.

2-раундда 40та терма жамоа 5тадан 8та гуруҳга бўлинадилар. Бу ҳам ФИФА рейтинги асосида тақсимланади. Ўзбекистон мазкур қуръа ташлаш маросимида 2-саватчадан жой олади.

Саралаш баҳслари Осиё Кубоги-2023 йулланмасини ҳал қилишини инобатга олган ҳолда унда Қатар ҳам иштирок этади.

1-саватча: Эрон, Жанубий Корея, Япония, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони ва Хитой.

Қуръа ташлангунига қадар Хитой ва Ироқ терма жамоалари рейтингда жой алмашишлари мумкин. Ўзбекистонда бундай имконият сақланиб қолмаган. Ўртадаги тафовут 49 балл. Бунинг учун МТЖ кўпроқ ютиш имконияти мавжуд терма жамоалар билан ўртоклик ўйинларини ўтказиши керак эди. Гувоҳи бўлганингиздек Ўзбекистоннинг рақиблари орасида 2-босқични ўзидаёқ жуда кучли терма жамоалар жой олиши мумкин.

8та гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 4та иккинчи ўринни олган терма жамоа 3-босқичга йўл олади. У ерда 6та жамоадан иборат 2та гуруҳ тузилади. Якунда дастлабки 2-ўринни қўлга киритган терма ЖЧга йўл олса, икки гуруҳда учинчи ўринни эгаллаганлар ўзаро баҳс олиб борадилар. Ғолиб Океания, Жанубий Америка ёки Шимолий Америка вакилига қарши майдонга чиқади.

Кўриб турганингиздек Ўзбекистон терма жамоасининг олдида жуда узоқ ва қийин йўл турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 май 20:11:44
Elyorbek
Qatar maydon egasiku saralashda qatnashmaydi, shu sababli osiyoga 3+1 kvota berilgan. Osiyodan togridan togri faqat 3 ta terma jamoa yol oladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг