UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

05 сен 08:33
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2026. Бугун Ўзбекистон - КХДР учрашуви бўлиб ўтади

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш турнирининг 3-босқичдаги иштирокини бошлайди.

Дастлабки турни ўз майдонида ўтказадиган футболчиларимиз КХДР терма жамоасига қарши майдонда саф тортишади. Учрашув соат 19:00да "Бунёдкор" стадионда бошланади.

Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўзаро 9 та учрашув ўтказишган. Ўйинларнинг 7 тасида терма жамоамиз, 1 тасида "шимолликлар" ғалаба қозонишган, 1 та баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати - 18 га 5! 

Ўзаро ўйинларда Игор Сергеев тўпурар, у КХДР дарвозасини 3 бор ишғол қилган. Лекин Таиланд чемпионатида ўйнаётган футболчимиз олдимизга турган икки ўйинга чақирилмаган. Бунга унинг узоқ муддат давом этган жароҳати сабаб бўлган. Николай Ширшов, Марат Бикмаев, Александр Гейнрих ва Одил Аҳмедов КХДР дарвозасига 2 тадан гол уришган.

ЖЧ-2026. 3-саралаш босқич. "А" гуруҳи. 1-тур

19:00. Ўзбекистон - КХДР

21:00. Эрон - Қирғиз Республикаси

21:00. Қатар - БАА 

Маълумот учун, гуруҳимизда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасини қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг