UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0

18 дек 21:06
Янгиликлар

Оғир атлетика

ЖЧ якунлари: Йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Тошкент мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Бир неча кун давомида дунёнинг энг кучли атлетлари чемпионлик йўлида муросасиз рақобат олиб боришди.

Қайд этиш жоиз, мураккаб эпидемиологик вазият бўлишига қарамасдан хорижлик мутахассислар ушбу дунё биринчилиги юқори савияда ташкил этилганига алоҳида урғу бердилар. Ўз навбатида, спортчилар ўртасидаги кескин рақобат мухлисларда бир олам таассурот қолдирди. Аввалдан тахмин қилинганидек, оғир вазн тоифаларидаги беллашувлар кутилган интригани тақдим қилди. Айниқса, -109 кг вазн тоифасидаги баҳс юртдошларимиз хотирасида узоқ вақт ёдда қоладиган бўлди. Боиси унда 2 алп йигитларимиз Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов чемпионлик учун ўзаро рақобат олиб боришди. Ушбу вазнда ўзбек полвонларига тенг келадиган рақиб йўқ эканини яна бир карра исботлашди.

Умуман олганда, йигитларимиз мусобақа давомида ўз чиқишлари билан барчамизни хурсанд қилишди. Уларнинг натижалари медаллар жамғаришдаги умумий ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Кичик медаллар кесимида 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Эркаклар, медаллар бўйича:

1. Ўзбекистон – 5-5-2

2. Корея Республикаси – 5-1-4

3. Грузия – 3-4-1

Спортчиларимизнинг иштирокига қараб бериладиган очколар классификациясида эса жамоамиз учинчи ўринни эгаллади.

Эркаклар, очколар бўйича:

1. Россия оғир атлетика федерацияси – 581 очко

2. Эрон – 548

3. Ўзбекистон – 525

Аёллар баҳсида медаллар жамғариш бўйича қизларимиз ўн биринчи поғонани банд этган бўлсалар, очколар кесимида кучли 15 таликни ёпиб беришди.

Умумий ҳисобдаги медаллар жамғармасида ҳам жамоамиз етакчилар қаторида бўлгани фахрланарли. Достон Ёқубов ва Акбар Жўраевнинг олтин, Сарварбек Зафаржонов, Руслан Нурудинов ва Турсуной Жабборованинг кумуш медаллари билан ушбу кесимда иккинчи ўринни банди қилдик.

Умумий ҳисобдаги медаллар жамғариш бўйича:

1. Корея Республикаси – 4-1-2

2. Ўзбекистон – 2-3-0

3. Таиланд – 2-2-1

Шу ўринда, ўз юртимизда биринчи бор ўтказилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган қаҳрамонларимизни эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:

-67 кг: Достон Ёқубов – силтаб кўтариш ва икки кураш

-109 кг: Акбар Жўраев – мутлақ чемпионлик (ҳар уч йўналишда)

-87 кг: Турсуной Жабборова – даст кўтариш

Кумуш медаль:

-67 кг: Достон Ёқубов – даст кўтариш

-89 кг: Сарварбек Зафаржонов – силтаб кўтариш ва икки кураш

-109 кг: Руслан Нурудинов – силтаб кўтариш ва икки кураш

-87 кг: Турсуной Жабборова – икки кураш

Бронза медаль:

-67 кг: Адҳамжон Эргашев – силтаб кўтариш

-109 кг: Руслан Нурудинов – даст кўтариш

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг