UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0

30 май 13:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жек Делла Маддалена UFC 305 турниридан "ечилди" + ФОТО

Австралиялик яримўрта вазн (77 кг.гача) тоифасида UFC жангчиси Жек Делла Маддалена (17-2) ўз ватанидаги турнирда иштирок этмайдиган бўлди.

Жек 17 август куни Австралиянинг Перт шаҳрида ўтказиладиган UFC 305 турнирида октагонга чиқиши керак эди. Маддаленани жарроҳлик амалиётидан кейин ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Шифокорлар унга муолажаларни давом эттиришни маслаҳат беришган. 

2016 йилда ММАдаги фаолиятини бошлаган 27 ёшли Жек Делла Маддалена 2022 йилдан UFC промоушенида ўз жангларини ўтказиб келяпти. У UFC`да октагонида 7 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини шу йил март ойида UFC 299 турнири доирасида чемпионлик учун собиқ даъвогар, бразилиялик Гилберт Бёрнсга қарши ўтказиб, рақибини учинчи раундда нокаутга учратганди.

Катта эҳтимол билан Маддалена навбатдаги жангини қозоғистонлик мағлубият нималигини билмай келаётган аралаш яккакураш устаси Шавкат Раҳмоновга қарши ўтказади. Пертдаги турнирнинг марказий жанги эса ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Дрикус Дю Плесси ҳамда камарнинг собиқ соҳиби Исраэль Адесанья ўртасида ўтказилиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг