05 окт 08:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жермелл Чарло ким билан жанг қилишни истаётганини айтди
Биринчи ярим вазн тоифасидаги собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Жермелл Чарло Сауль Альваресдан учраган мағлубиятидан кейинги режалари ҳақида гапирди.
Томонлар ўртасида Лас-Вегасда ташкиллаштирилган жанг Канелонинг ғалабаси билан якунланган.
"Биринчи ўрта вазн тоифасига қайтаман. Бу жуда муҳим. Вазнимни тезда ташлайман. Ўз режаларимдан четга чиқмайман ва ким билан жанг қилиш керак бўлса, жанг қиламан. Асосийси - буюк бўлиш, бокс афсонасига айланиш.
Умид қиламанки, мени ҳам шон-шуҳрат залига қўйишади. Бу иш билан ким шуғулланишини билмайман, аммо мен у ерга лойиқман деб ҳисоблайман. Мураббийларимни эшитишга тайёрман, Тим Цзю бўлса, у билан ҳам жанг қилавераман", - деди Чарло.
Ҳавола :
Манба : BoxingScene
Фикрлар