UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

23 сен 14:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол: "Уни мағлуб этишнинг иложи йўқ!"

Америкалик блогер-боксчи Жейк Пол супероғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри ва собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Ажойиб жанг. Менимча, бу жанг бокс ривожи учун ҳам ташкил этилиши зарур. Сўнгги пайтларда муваффақиятга эришаётган ММА, айниқса UFC машҳурлигини олиб ташлаш учун бу жанг бўлиши керак.

Менимча, бокс аралаш якка курашлар орасида биринчи ўринда бўлиш учун бу жанг ташкил этилиши керак", — дея Полнинг сўзларини келтиради talkSPORT.

Полнинг Фьюри—Жошуа жангида "Лўлилар Қироли" ғалаба қозонишига ишончи комил.

"Мен Тайсон Фьюрига пул тикишим керак. Менга Энтони Жошуа жуда ёқади. У яхши йигит, у мени илҳомлантиради. Аммо Тайсонни мағлуб этиб бўлмайди.

Унинг бўйи жуда узун ва жуда катта маҳоратга эга боксчи. Тайсон рингда Муҳаммад Али каби ҳаракат қилади. У ақл бовар қилмас зарбаларга дош берган. Тайсон оғир вазн тоифаси тарихидаги энг кучли панчер Деонтей Уайлдердан ўнлаб зарбалар қабул қилиб олган. Хуллас, уни мағлуб этишнинг иложи йўқ!", — дея қўшимча қилди Жейк Пол.

Эслатиб ўтамиз, Жейк Пол 30 октябрь куни собиқ UFC чемпиони, бразилиялик Андерсон Сильвага қарши жанг ўтказади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг