UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

20 дек 15:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жиддий рақиб! Нурсултон Рўзибоев UFC'даги иккинчи жангини кимга қарши ўтказиши мумкинлиги эълон қилинди + ФОТО

Ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жанчгиси Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жангига оид тафсилотлар маълум бўлди.

Нурсултон Рўзибоевнинг яқинлари маҳаллий ОАВга унинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотларни маълум қилган.

Унга кўра, ҳамютимиз UFC'даги иккинчи жангини бразилиялик Мишель Перейрага қарши ўтказиши мумкин. Жанг 2024 йилнинг февраль ёки март ойида бўлади.

Агарда Нурсултон март ойида жанг қилса, жанг 2 март куни Саудияда ўтказиладиган турнир доирасида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, 30 ёшли Мишель Перейра (29-11-0) UFC'да 9 та жанг ўтказиб, 7 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. У лигадаги фаолияти давомида Андре Фиальо, Сантьяго Понзиниббио, Андре Петроски каби жангчилар билан тўқнаш кнлган ва ғалаба қозонган.

Нурсултон Рўзибоев эса карьераси давомида UFC'да битта жанг ўтказишга улгурди. У дебют жангида бразилиялик Бруно Ферррейрани илк раунддёқ нокаутга учратган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг