19 май 15:48
Янгиликлар
Велоспорт
“Жиро д'Италия”. Элиа Вивиани 13-босқич ғолиби!
Италиялик велопойгачи Элиа Вивиани кўпкунлик нуфузли “Жиро д'Италия” мусобақасининг 13-босқич ғолибига айланди.
Quick-Step Floors жамоаси вакили белгиланган 180 километр масофани 3 соату 56 дақиқа 25 сония ичида босиб ўтди. Иккинчи ўринни ирландиялик Сэм Беннетт эгаллади. Кучли учликка голландиялик Данни ван Поппел якун ясади.
Ўн уч босқич якунларига кўра Mitchelton-Scott жамоасидан британиялик Саймон Йейтс пешқадамлик қиляпти. Иккинчи поғонадан голландиялик Том Дюмулен ўрин эгаллаган. Франциялик Тибо Пино учинчи бўлиб турибди. Бугун велопойгачилар 14-босқичда 186 километрлик масофада баҳслашишади.
Ҳавола :
Фикрлар