UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0

16 окт 08:24
Янгиликлар

Тадбирлар

Жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари халқаро конференцияда иштирок этди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Халқаро университет спорт федерацияси ва Халқаро жисмоний тарбия ва спорт университетлари ассоциацияси ҳомийлигида “Университет спорти: миллат саломатлиги ва фаровонлиги” мавзусида IX Халқаро ёш олимлар ва талабалар ўртасида илмий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор М.Болтабаев раҳбарлигида университетнинг спорт ўйинлари факультети 4-босқич талабаси Карина Алимова ҳамда 3-босқич талабаси Ольга Ключниковалар иштирок этишди.

Анжуман турли мамлакатларнинг жисмоний маданият ва спорт соҳасидаги талабалар ҳамда ёш олимларини бирлаштириб, талабалар спортини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари, ёшларнинг соғлиғи ва жисмоний ривожланишини кучайтириш воситалари ва усулларини излаб топишга хизмат қилади.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад – талабалар спортини ривожлантиришнинг турли жиҳатларини муҳокама қилиш, саломатликни сақлаш ва тарғиб қилиш, талабаларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам таништириб, янги спорт технологияларини аниқлашга ёрдам беришдан иборат.

Маълумот учун, Конференция доирасида Қозоғистон спорт ва туризм академиясининг 75 йиллик юбилейи ҳам кенг нишонланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг