UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

03 фев 12:06
Янгиликлар

Тадбирлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида “Вазир ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида “Вазир ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев соҳада фаолият олиб бораётган ёшлар билан учрашди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида барча соҳалар масъулларига ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. Мазкур дастур доирасида жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевнинг ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш графиги ишлаб чиқилди. 31 январь куни ўтказилган илк очиқ мулоқотда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган ёш ходимлар ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари иштирок этди.

Ёшлар билан учрашув очиқ ва ўта самимий руҳда ўтди. Унда жисмоний тарбия ва спорт вазири соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, мамлакат спортини янада юқори даражага олиб чиқишда истеъдодли ва интилувчан ёшларга ишонч билдиришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Сир эмас, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Бунга жавобан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ҳам “Ёшлар кенгаши” тузиб чиқилди. Кенгашга мамлакатимизнинг ҳар бир туманидан иқтидорли ёшлар жалб қилинган. Шу билан бирга вазир Дилмурод Набиев ёшлар билан очиқ мулоқот олиб бориш учун ижтимоий тармоқларда махсус саҳифа очилиши, унда соҳада фаолият олиб бораётган эртамиз эгалари ўзларини қийнаётган муаммолар билан тўғридан-тўғри вазирга мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, йиғилишда Д.Набиев янги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида таълим тизими уч йилгача қисқартирилиши, бу эса соҳадаги энг оғриқли муаммолардан бири – спорт таълими муассасаларидаги олий маълумотли тренерлар улушини босқичма-босқич ошириб боришга хизмат қилажагини ҳам таъкидлаб ўтди.

Ушбу очиқ мулоқотда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммолар билан вазирга мурожаат қилишди ва Дилмурод Ҳамидуллаевич уларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Таъкидлаш керак, жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиевнинг ёшлар билан очиқ мулоқотлари ҳар ойда ўтказиб турилади ҳамда келгуси учрашувлар мамлакатимизнинг олис ҳудудларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг