UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

10 апр 07:17
Янгиликлар

Бошқалар, Муайтай

Жиу-житсучиларимиз Жаҳон кубогига йўл олишди

10-12 апрель кунлари Таиланд қироллигининг Чанг Майи шаҳрида университет талабари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли спорт тадбирида жиу-житсу спорти бўйича ҳам сайёрамизнинг энг кучли спортчилари ғолиблик учун куч синашади. Улар орасида ўзбекистонлик талаба жиу-житсучилар ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Таиланд қироллигига жўнаб кетишди. Хуршид Эшонхўжаев бошчилигидаги делегациямиз аъзолари 11 апрель куни Ne-waza ва Duo system йўналишларида баҳсларга киришади.

Қайд этиш лозимки, жорий йилда терма жамоамиз аъзолари Лондон (Буюк Британия), Токио (Япония), Лос-Анжелес (АҚШ), Рио-де-Жанейро (Бразилия) шаҳарлари мезбонлигида ўтказиладиган катта дубулға турнирлари, шунингдек, БАА пойтахти Абу-Дабида ташкил этиладиган Жаҳон чемпионатида мамлакатимиз шарафани ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг