UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0

25 июл 11:03
Янгиликлар

Болалар спорти

Жиззахда 5 та муҳим ташаббус бўйича мусобақалар ўтказилди

Жиззах шаҳрида спортнинг бокс, армрестлинг, стол тенниси, шахмат-шашка ҳамда кураш турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси бўлган ёшларни жисмонан чиниқтириш, уларни спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ташаббус ижросини таъминлаш, ёшларни таътил кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Жиззах шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтган спортнинг бокс бўйича вояга етмаганлар ўртасида «Биз ёшлар гиёҳвандликга каршимиз» шиори остида ҳамда “Халкаро бокс куни” муносабати билан Жиззах шаҳар БЎСМ биринчилиги мусобақасида 70 нафарга яқин ҳаваскор спортчилар иштирок этди.

Ушбу мусобақа якуний натижаларига кўра 1-ўринни Умид Нарзуллаев, 2-ўринни Асил Муллажонов, 3-ўринни Шерали Алимов ва Бахтиёр Исломовлар эгаллади.

Спортнинг Армрестлинг туридан 2002-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Бахмал туман биринчилиги мусобақасида 50 нафарга яқин спортчилар беллашишди.

Мусобақада умумжамоа ҳисобида

I – ўринни БЎСМ-1 жамоаси;

II – ўринни 3 – умумтаълим мактаби жамоаси;

III – ўринни 2 – умумтаълим мактаби жамоаси эгалладилар.

Мирзачўл туманида бўлиб ўтган стол тенниси, шахмат-шашка ҳамда кураш мусобақаларида 150 нафарга яқин ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Мусобақалар кўтаринки кайфиятда қизғин баҳсларга бой ўтди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг