UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

10 мар 10:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонс UFC билан шартномасини бекор қилишни сўради

Теглар :  Жон ЖонсUFC
UFC’нинг оғир вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Жон Жонс Дана Уайтнинг июнь ойида Оқ уйда бўлиб ўтадиган турнир доирасидаги фикрларига кескин муносабат билдирди.

Дана Уайт Жонснинг Оқ уйдаги турнирда қатнашиши ҳақидаги саволга жавоб бера туриб, бу масала ҳеч қачон кўриб чиқилмагани, жумладан, артрит, яъни бўғим касаллиги туфайли фаолиятини давом эттира олмаслиги ҳақида баёнот берганди.

"Келинг, бир нарсани аниқлаштириб олайлик, - дейилади Жонснинг баёнотида. - Аслида менинг жамоам ушбу жанг бўйича музокаралар олиб борган. Ҳа, ҳақиқий музокара. Мен ҳатто гонорар масаласида ҳам муросага тайёр эдим, лекин бунга жавобан қабул қилиб бўлмайдиган даражада паст таклиф олдим.

Ҳа, менда чаноқ-сон бўғими артрити бор. Бу оғриқли, лекин бу мен жанг қила олмайман дегани эмас. Тушунишни хоҳлайман: агар мен бу ҳақоратли пасткаш таклифни қабул қилсам, унда тўсатдан бўғимим яхши бўлиб, Оқ уйда жанг қилишим мумкин бўлармиди?

Музокаралар баъзан келишув билан тугамаслигини тушунаман. Аммо нима учун одамлар олдида ёлғон гапириш керак? Шунча йил UFC’га берганим, унвон ҳимояси, жанглардан кейин "мен билан ҳаммаси тугади" деб эшитиш алам қилади. Айниқса, жума куни менга UFC’дан қўнғироқ қилишганини ва Оқ уйда анча арзонроқ гонорар эвазига жанг қилишга кўндиришга уринишганини ҳисобга олсак.

Агар UFC чиндан ҳам мен билан барчаси тугади деб ҳисобласа, унда бугуноқ мен билан шартномани бекор қилишни сўрайман. Ўйинлар етарли".

Эслатиб ўтамиз, журналист ва инсайдер Ариэль Хельванининг маълум қилишича, Жонс Алекс Перейрага қарши жанг учун 30 миллион доллар олмоқчи бўлган, UFC эса унга икки баробар кам таклиф қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг