UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

25 сен 15:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонс яна ҳибсга олинди

Теглар :  Жон ЖонсUFC
Ярим оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Жон Жонс кеча ушбу промоушеннинг шон-шуҳрат залига киритилганди.

У билан бирга яна бир UFC афсонаси Жорж Сен-Пьер ҳам шон-шуҳрат залига қабул қилинган эди. Ушбу маросимдан бир неча соат ўтиб, Жонс Лас-Вегас полицияси томонидан ҳибсга олинди. Унга зўравонлик ҳамда транспорт воситасига шикаст етказиш айбловлари қўйилди. 

Айни пайтда Жонс полиция маҳкамасида қолмоқда. Агар у жами 8000 доллар кафолат пули тўласа, бир суткада судда ҳозир бўлиш шарти билан маҳкамадан қўйиб юборилади. Сумманинг 5000 доллари автотранспорт воситасига зарар етказгани учун, қолган 3000 доллари зўравонлик учун ундириб олинади. 

Эслатиб ўтамиз, Жонс сўнгги бор ўтган йилнинг март ойида автоуловни маст ҳолатда бошқаргани ҳамда ўқ отар қуролни ноқонуний тарзда олиб юргани учун ҳибсга олинган эди. Ўшанда у 96 соатлик уй қамоғи, 90 кунлик амбулатор терапия ҳамда 48 соатлик умумий жамоат ишларида ишлаб бериш жазосини олганди. 

Бундан ташқари, Жон Жонс 2015 йилда машинада йўл транспорт ходисасини содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетганди. Суд бу қилмиши учун уни шартли равишда 18 ойлик қамоқ жазосига маҳкум этганди. UFC ташкилоти эса уни ярим оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камаридлан маҳрум қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг