UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0 08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0 07:33Боксчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан Япониянинг ўзида йиғин ўтказишмоқда 0 07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0

27 янв 08:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон МакКарти Жин Сильванинг "сакраши"га эксперт баҳосини берди

Афсонавий ҳакам Жон МакКарти Арнольд Аллен ва Жин Сильва ўртасидаги жанг охирида юз берган ҳолатга муносабатини билдирди.

Ёдингизда бўлса, бразилиялик ярим енгил вазн вакили Жин Сильва рақибининг устига чиқиб, ундан сакраш учун трамплин сифатида фойдаланган эди. МакКарти ушбу ғалати эпизодга изоҳ берди.

"Эҳтимол, бу аҳмоқона саволдир, лекин Жин Сильванинг UFC 324 турниридаги Арнольд Алленга қарши ғалати иши учун ундан очко олиб ташлаш ёки ҳеч бўлмаганда огоҳлантириш бериш керак эмасмиди? У унинг умуртқа поғонасини синдириб юбориши ва мажруҳ қилиб қўйиши мумкин эди. Бу ноқонуний усулга ўхшайди", - деб ёзди ижтимоий тармоқда мухислардан бири таниқли реферига мурожаат қилиб.

"Кечирасан, йигитча, лекин бу вазиятда, у Алленни итариб юборганида, мен қоидабузарлик деб ҳисоблаш мумкин бўлган ҳеч нарсани кўрмаяпман. Спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлар бундан мустасно, лекин ўша шароитда бу унга яқин эди, деб ўйламайман. Ҳа, ғалати кўринди, лекин мен бунда ҳеч қандай қонунга хилоф нарсани кўрмадим", - деб жавоб берди Жон.

Рақамли мусобақанинг асосий кардини очиб берган ярим енгил вазн тоифаси вакиллари жанги тўлиқ уч раунд давом этган ва унда бразилияликнинг очколар (30-27, 30-27, 29-28) ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг