UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0

23 янв 13:36
Янгиликлар

Теннис

Жўрабек Каримов Россияда иккинчи ғалабасини қўлга киритди, Фомин ҳам чорак финалда

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида теннис бўйича "Фьючерс" турнири давом этмоқда.

Мусобақада икки нафар теннисчимиз ўз иштирокини давом эттирмоқда. 

Бугун мусобақанинг иккинчи босқичи доирасида теннисчиларимиз ўйин ўтказишди. Турнирда 6-рақам остида сараланган ҳамюртимиз Жўрабек Каримов мезбон теннисчи Владимир Королевни 1 соат 16 дақиқа ичида 6:3, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди. 

Беллашувларда иштирок этаётган яна бир теннисчимиз Сергей Фомин россиялик бошқа бир спортчи Сергей Болотовга қарши ўйин ўтказди. 1 соат 8 дақиқа давом этган ўйинда теннисчимиз 6:3, 6:1 ҳисобларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. 

Чорак финал беллашувлари эртага ўтказилади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг