15 май 15:09
Янгиликлар
Жорж Сен-Пьер: "Дана Уайт мени алдади"
"Хабиб фаолиятини якунлаб бўлганида, Дана менга қўнғироқ қилиб, у билан жанг қизиқми-йўқми деб сўради. Буни эшитиш ғалати эди, сабаби ҳеч қачон Хабиб билан жанг қилишни хоҳламаганман. Мен ўйлаб кўришим кераклигини айтдим, чунки келгусида нима бўлиши қизиқ эди. Промоутер қўнғироғидан сўнг у билан шахмат ўйнашга тайёр бўлишингиз керак.
Дана менга Хабибнинг жангга рози эканлигини айтди. Лекин амалда бундай бўлмади. UFC иккимизнинг ҳам фаолиятимизни якунлаганимизни биларди, улар шунчаки катта жанг ташкиллаштиришни хоҳлашган. Бир неча кундан сўнг эса Хабибнинг менежери Али Абдел-Азиз: "Сен-Пьер Хабибга жанг таклиф қилди, лекин Хабиб аллақачон нафақада", - деб ёзди.
Дана мени алдади. У аввал менга, сўнгра Хабибга таклиф юборди. Энди унинг бу жанг учун мени алдаганини аниқ биламан. Энди Дана шунчаки қуйидагича гапириши мумкин: "Нима учун Сен-Пьер боксда жанг қилиши керак? У ахир Хабиб билан жангдан бош тортган". Айёрона ҳаракат", - дея Сен-Пьернинг сўзларини келтиради Essentially Sports.
Фикрлар