UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0

19 авг 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуа: "Бу саволга фақат Усик жавоб бера олади"

Британиялик боксчи Энтони Жошуа супероғир вазн тоифаси WBO, WBA, IBO ва IBF камарлари соҳиби Александр Усика қарши реванш жанги олдидан украиналикнинг сезиларли даражада вазн тўплагани ҳақида гапирди.

Шунингдек, британиялик боксчи Усик билан жангга тўлиқ тайёр эканини таъкидлади.

"У жуда кўп вазн тўплабди. Нега бундай қилганини билмайман. Мен ҳам ўз оғирлигимни етарлича деб билмаганимда 15 килограмм вазн тўплаган бўлар эдим. Супероғир вазн тоифасидаги боксчи хоҳлаганча вазн йиғиши мумкин ва Усик айнан шундай қилди. Мен юқоридаги сабаб туфайли шундай қилган бўлар эдим.

Иккинчи сабаб — вазн қанча ошса, зарбалар ҳам шунга яраша оғир ва кучли бўлади. 

Сабаблар кўп бўлиши мумкин, бу саволларга фақат Усикнинг ўзи жавоб бера олади. Вазн ўлчаш хонасида кўп вақт сарфлай олмайсиз. Қандай машқ қилсангиз ҳам, танангиз бунга мослашади. Демак, бу табиий равишда содир бўлган.

Мен тайёр эканлигимга ишонаман. Усикни нокаутга учратиш учун етарлича кучга эгаман деб ҳисоблайман. Кучим етишига ишонаман. Рингдаги қийинчиликка тайёрман. Жанг олди тахмин билдиришни хоҳламайман. Шунчаки тайёр эканлигимни айтаман", - дея иқтибос келтиради Жошуа Boxing News 24.

Эслатиб ўтамиз, Усик - Жошуа реванш жанги 20 август куни Жидда шаҳрида Super Dome аренада бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг